«ШЎртаннефтгаз» ушк
Қурилмани мўътадил тўхтатишда операциялар
Download 0.83 Mb.
|
Перевод-Шуртан-АСО 1
6.2 Қурилмани мўътадил тўхтатишда операциялар
кетма-кетлиги Қурилмани мўътадил тўхтатиш, таъмирлаш ишларни олиб бориш учун, аппаратлар, қуврўтказгичлар, арматураларнинг ҳолатини текшириш учун амалга оширилади. Блокни мўътадил тўхтатиш, қуйидаги кетма-кетликда, тегишли хизматлар билан келишилган график бўйича амалга оширилади: 6.2.1 Тўхтатишнинг бошланганлиги тўғрисида қуйидаги ходимлар огоҳлантирилади: - УШК диспетчери, смена бошлиғи; - қурилмага технологик алоқадор бўлимдагилар. 6.2.2 Қурилманинг газ кириши ва чиқишидаги арматура оҳиста ёпилади. 6.2.3 Сатҳни тартиблаштиригичда топшириқни ўзгартирган ҳолда, барча аппаратларда сатҳ 5-10 % мослама шкаласигача оҳиста пасайтирилади, 20Е-3 регенерацияланган аралашма сиғим-идишида сатҳ назорат қилинади. 6.2.4 20Н-l,2 буғлагичларига буғ узатиш тўхтатилади, қурилмадан нордон газ, буғли конденсат чиқиши ёпилади. 6.2.5 20H-1 айлантирувчи насос тўхтатилади. 6.2.6 Аппаратларда сатҳ «0» гача пасайтирилади, газнинг сакрашига йўл қўймасдан клапанли йиғмаларда беркитувчи мослама ёпилади. 6.2.7 Айланма сувлар ҳаракати тўхтатилади, ҲСА вентиляторлари тўхтатилади. 6.2.8 20Е-6 нордон газлар сепараторидан сатҳ пасайтирилади, 20Н-2 насос иши тўхтатилади. 6.2.9 Барча тизимлардан 0,1 МPа гача босим машъалага ташланади. 6.2.10 Дренаж сиғим-идишига ташлаш билан барча қувурўтказгичлар ва аппаратлар аралашмадан бўшатилади; тўпланиши жараёнида 20Е-3 ёки 20Е-12 тўплагичларига филтрлаш боғлами орқали дренаж сиғим-идишидан аралашмани ҳайдаб чиқарилади. 6.2.11 Қурилма чегарасидаги ва қурилмадаги барча беркитувчи мосламалар ёпилади. 6.2.12 Қурилманинг қувурўтказгичлари ва аппаратлари, углеводородлар миқдори дамланувчи азотда кўпи билан 1 % об. гача қолгунга қадар азот билан дамланади ёки буғланади. 6.2.13 Насослар ва ҲCА электродвигателларидан кучланиш олинади. 6.2.14 Заглушкаларни ўрнатиш схемасига асосан технологик чизиқларда заглушкалар ўрнатилади. 6.2.15 Бош муҳандис тасдиқлаган буғлаш схемасига асосан қувурўтказгичлар ва аппаратлар буғланади. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling