«ШЎртаннефтгаз» ушк


Ёрдамчи бинолар схемалари тасвири


Download 0.83 Mb.
bet6/24
Sana30.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1404793
TuriРегламент
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Перевод-Шуртан-АСО 1

2.6 Ёрдамчи бинолар схемалари тасвири
2.6.1. Дренаж тизими
Қурилмадаги аппаратлар ва қувурўтказгичларни бўшатиш учун, 20Н-8 юкловчи насос билан жиҳозланган 20Е-11 дренаж сиғим-идишли ёпиқ дренаж тизими кўзда тутилган. Насослар боғламаси аралашмани дренаж сиғим-идишидан 20Е-12 тўплагичига ёки филтрлаш боғлами орқали 20Е-3 регенерацияланган аралашма сиғим-идишига ҳайдаш имконини беради.

2.6.2 Сув таъминоти


В-1 хўжалик ичимлик суви қурилмага Ду-150 қувурўтказгичи бўйича Р = 0,5 МРа гача босимда узатилади.
Лойиҳада сувни ичимлик фавворачаларига, санитар-техник мосламаларга, ички ёнғин ўчириш тизимига, ташқи ўт-ўчиришнинг лафетли стволларига етказиш кўзда тутилган.
Қурилманинг В-4, В-5 айланма сув таъминоти тизими, бош иншоотнинг халқали тизимидан қуйидаги параметрларда сув билан таъминланади:
- В-4 тўғридан-тўғри келадиган суви – ҳарорати 30 С, Н=40 m;
- В-5 айланма суви - ҳарорати 42 С, Н=25 m.
Душ, ювиниш ва санитар боғламлари раковиналари учун Т-3 иссиқ суви Ду-50 диаметрли қувурўтказгич бўйича Н-2 сиқув-босимда ва 65 С ҳароратда узатилади.

2.6.3 НЎМваА ҳавоси


НЎМваА эҳтиёжлари учун сиқиқ ва қуритилган ҳаво, олтингугурттозалаш қурилмасига 0,6 МPа гача босимда диаметрли Ду-50 қувурўтказгичи бўйича узатилади. Қурилмадаги компрессор станциясидан ҳаво узатилиши қисқа муддатга (25 дақиқагача) тўхтатилганда НЎМваА воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминловчи иккита НЎМ ҳаво рессивери кўзда тутилган: 20E-13, 20E-14.

2.6.4 Буғ таъминоти


Сув буғи қурилмага БИ турғун қозонхонасидан қувурўтказгич бўйича 0,6 МPа, Т=164 С гача бўлган параметрларда узатилади.
Технологик эҳтиёжлар учун сув буғи, ҳарорат тартиблаштиргич-клапан поз.314А орқали 20T-2-1 буғлагичига узатилади. Буғли конденсат, клапани поз.430 орқали конденсат тўплагичидан сатҳ бўйича чиқарилади. Буғли конденсатнинг бир қисмидан, янги аралашма тайёрлашда аминга аралаштириш учун фойдаланилиш мумкин.
Технологик эҳтиёжлардан ташқари, қурилмадаги сув буғидаги ускунани буғлаш ва қиздиришда фойдаланилади.

2.6.5 Иситиш ва шамоллатиш


НЎМ операторлик хоналарида, электропунктда, ТТКС, ТМ, филтрлаш бўлимида, венткамерада ва конденционерлар залини иситиш, табиий шамоллатиш билан қўшилган ҳолда ҳаволи, қолган хоналарда – сувли қилиб лойиҳалаштирилган. ­Иситгичлар сифатида «Комфорт» туридаги конвекторлар ишлатилади. Электропунктда, ТТКС, ТМ да навбатчи иситиш об. 43 kWt ли N кўчма электроиситгичлар билан таъминланади. НЎМ шкафлари ва импульсли чизиқларини қиздириш ташқи ҳавонинг 4 С ҳароратида амалга оширилади. НЎМ импулсли чизиқлари ва шкафлари, полларни иситиш, иссиқлик таъминоти, иситиш учун иссиқликташувчилар бўлиб, қуйидаги параметрдаги теплофикация сувлари хизмат қилади: Т ёниш.=95 С, Т айл.=70 С.
Теплофикация сувларини (T-l) узатиш ва уни (Т-2) қурилмадан чиқариш Ду-80 диаметрдаги қувурўтказгич бўйича амалга оширилади.
Бино хоналарида механик оқиб келувчи шамоллатиш лойиҳалаштирилган.
Маиший санитария боғламларидан, душ ва бочкаларни қиздириш хонасидан тортиб олувчи ветиляция кўзда тутилган. Йилнинг жазирама даврида мўътадил ҳароратни ушлаб туриш учун бино хоналарида, марказий конденционерлар ёрдамида ҳавони совутиш кўзда тутилган.

2.6.6 Канализация


Қурилмада канализациянинг иккита тизими лойиҳалаштирилган:
- маиший - K-1;
- ишлаб-чиқариш – К-4.
Бинода ўрнатилган сантехмосламалардан чиқадиган оқовалар, ўз оқими билан маиший канализациянинг ташқи тармоғига чиқарилади ва шундан кейин КСБС насослари билан тозалаш иншоотларига чиқарилади.
Ишлаб чиқариш канализациясига, аппаратларни, листли филтрларни ювишдан, аварияли душдан ва полларни ювишдан чиқадиган оқовалар ташланади. Қурилма чегарасида, ташқи қурилма аппаратларини ювишдан чиқадиган сувлар ва ёмғир сувларини ишлаб-чиқариш канализациясига тўкадиган қабул қилувчи траплар кўзда тутилган.

2.6.7 Электр таъминоти


Қурилманинг электр таъминоти, 6 kW ли иккита кириш тармоғи бўйича бош иншоотнинг 110/35/6 kW ли кичик станциясидан амалга оширилади.
20Н-1 насосларининг юқориволтли электродвигателларининг электр таъминоти, олтингугурт тозалаш қурилмасининг трансформаторли кичик станцияси орқали бажарилади.
Пастволтли ускуналар электр таъминоти, худди шу кичик станция билан кучланиш 0,4 kW гача пасайтирилгандан сўнг амалга оширилади.
Кириш тармоқларидан бирини аварияли ўчиришда, электродвигателларни ўчирмасдан туриб автомат тарзда заҳирадагисининг ёқилиши содир бўлади.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling