Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Download 0.99 Mb.
bet19/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

7-лаборатория иши.
ЁНИЛҒИЛАРНИНГ ТУРЛИ ХИЛЛАРИ ВА УЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ


Кутилаётган натижа:
Билим: Ёнилғининг турли хиллари ва улардан унумли фойдаланиш усуллари ҳақида билимга эга бўладилар..
Кўникма: Ўқувчилар ёнилғининг турли хиллари намуналаридан уларни фарқлайдилар.Уларни бир биридан ажратиб жадвал тузади.
Малака: ёнилғиларнинг турли хилларидан хавфсизлик чораларига эътибор бериб фойдаланади.
Сизга берилган ҳар хил ёнилғи намуналарини диққат билан кўздан кечиринг. Берилган ёнилғиларнинг физик хоссаларини ифодаловчи жадвал тузиб, мустақил тарзда тўлдиринг.
Сизга берилган ёнилғилардан фойдаланиш усуллари ва хавфсизлик чораларини баён қилинг.
8-лаборатория иши.


КИСЛОТА ЭРИТМАСИГА РУХ ТАЪСИР ЭТИБ ВОДОРОД ОЛИШ


Кутилаётган натижа:
Билим: Ўқувчилар кислота эритмасига рух таъсир этиб водород олишни ўзлаштирадилар
Кўникма: Ўқувчилар кислота эритмасига рух таъсир этиб водород синтез қиладилар.Реакция тенгламасини ёзадилар, олинган модда газ эканлигини кўрадилар. Бу жараён рухни ҳар кандай кислотага ҳам таъсир этирганда содир бўлмаслигини кўрадилар
Малака: Ўқувчилар кислота эритмасига рух таъсир этиб водородни синтез қиладилар.Синтез килинган водород билан бошқа тажрибаларни бажаради.
1. Пробиркани оҳисталик билан 4-5 та рух бўлакчасидан солиб,устига 2-3 мл хлорид кислота эритмасидан қуйинг. Содир бўлаётган ҳодисаларни кузатинг. Водород қайси моддадан ажралиб чиқади? Реакция тенгламасини ёзинг. Пробирка оғзига газ ўтказгич най ўрнатинг. Пробиркадаги ҳаво чиқиб бўлгандан кейин ажралиб чиқаётган водородни хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда эҳтиётлик билан ёқиб кўринг.
2. Газ пуфакчалари ажратиб чиқиши тўхтагач, эритмадан бир нечта томчи олиб, шиша устига томизинг ва спирт лампасига оҳисталик билан қиздиринг. Шиша устида қолган доғларга эътибор беринг. Қандай янги модда ҳосил бўлди?



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling