Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Билим: Нейтралланиш реакцияси сабабини ва бу реакцияга қайси моддалар киришишини ўзлаштирадилар Кўникма


Download 0.99 Mb.
bet22/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

Билим: Нейтралланиш реакцияси сабабини ва бу реакцияга қайси моддалар киришишини ўзлаштирадилар
Кўникма: Нейтралланиш реакциясини амалга оширади ва бу реакцияни исботлайди.
Малака: Реакциялардан нейтралланишни ажратаолади
1. Чинни косачага 5 мл натрий гидроксид эритмасидан қуйинг. Эритмага фенолфталиен эритмасидан 1-2 томчи томизинг. Ҳосил бўлган эритма рангига эътибор беринг.
2. Пуштиранг эритмага ранг йўқолиб кетгунча, шиша таёқча билан аралаштириб турган ҳолда, хлорид кислота эритмасидан томчилатиб қошиб боринг.
3. Ҳосил бўлган эритманинг ярмини спирт лампаси аралаштириб туриб қиздиринг. Ҳосил бўлган тузни кўздан кечиринг.
Нейтралланиш реакцияларининг тенгламаларини ёзинг.


14-лаборатория иши.


КИСЛОТА ЭРИТМАЛАРИНИНГ ИНДИКАТОРЛАРГА ТАЪСИРИ
Кутилаётган натижа:
Билим: Кислотали мухитда индикаторлар ранггини ўзгаришини ёдда тутадилар
Кўникма: Индикаторлар ўзгариши билан борадиган реакциясини амалга оширади ва буни кўради.
Малака: Кислотали мухитда индикаторлар ранггини кандай бўлишини характерлайди

Иккита пробиркага хлорид кислота эритмасидан 1 мл дан қуйинг. Пробирканинг бирига 1-2 томчи лакмус, иккинчисига метилзарғалдоғи томизинг. Индикаторлар рангини ўзгаришига эътибор беринг.


Юқоридаги тажрибани сульфат кислота эритмаси билан ҳам такрорланг.
Индикаторлар-лакмус ва метилзарғалдоғи кислоталар эритмаларини қандай тусда киритишини эсда сақланг.


15-лаборатория иши.


КИСЛОТАЛАРНИНГ МЕТАЛЛАР БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Кутилаётган натижа:
Билим: Қайси кислотларнинг кайси металлар билан таъсирлашувини ёдда тутадилар
Кўникма: Турли металларни турли кислоталар билан таъсирлашув реакцияларини бажаради ва тенгламаларини ёзади.
Малака: Кислоталарнинг металлар билан реакциясини характерлайди

1.Учта пробирка олинг. 1-пробиркага рух, 2-пробиркага темир ва 3-пробиркага мис бўлакларидан солинг. Пробиркаларга хлорид кислота эритмасидан 1-2 мл дан қуйинг.


2. Юқоридаги тажрибаларни сульфат кислота эритмаси билан такрорланг.
3. Пробиркаларда реакция содир бўлмаса, сприт лампаси алангасида бироз қиздиринг.
4. Металларнинг кислоталар билан ўзаро таъсири ҳақида ўтказилган тажрибаларга асосланиб ўз фикларингизни баён қилинг. Содир бўлган реакцияларнинг тенгламаларини ёзинг.
Кислоталар билан ишлашда эҳтиёт бўлинг!



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling