9-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Турли бирикмаларда сульфат иони борлигини аниқлаш
Билим: Сульфат иони учун сифат реагентни ёдда тутади.
Кўникма: Сульфат иони топиш учун зарур сифат реагентни қўллайди.
Малака: Номаълум эритмадан сульфат ионини топади.
1. Тўртта пробирканинг биринчисига H2SО4 иккинчисига Nа2 SО4 иккинчисига СиSО4 ва тўртинчисига алюминий сульфат эритмаларидан 23 мл дан қуйинг.
2. Эритмаларнинг ҳар бири устига 1-2 млдан BаСl2 эритмасидан қуйинг.
3. Ҳар бир пробиркада содир бўлган ўзгаришларни кузатинг. Реакция тенгламаларини ёзинг.
10-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Кимёвий реакциялар тезлигига турли омилларнинг таъсири
Билим: Кимёвий реакциялар тезлигига таъсир қилувчи омилларни ўзлаштиради
Кўникма: Кимёвий реакциялар тезлигига турли омилларнинг қўллайди.
Малака: Кимёвий реакциялар тезлигига турли омилларнинг таъсирига оид тажрибаларни бажаради
1. Кимёвий реакциялар тезлиги реакцияга киришаётган моддаларнинг табиатига боғлиқ бўлади.
Иккита кимёвий стаканда 30 мл дан сув қуйинг. Биринчи стаканга 2 г кальций оксид, иккинчи стаканга 2 г мис (II) оксид қуйинг. Аралаштиринг. Сўнгра ҳар икки стаканга 12 томчидан фенолфталиен томизинг. Қандай ўзгаришлар содир бўлади. ўтказилган тажрибага асосланиб ўз фикрингизни билдиринг.
2. Иккита пробирка олиб, уларнинг бирига 0,2 мол/л ли Nа2S2О3 эритмасидан 5 мл, иккинчи пробиркага 2,5 мл қуйинг ва уларга 2,5 мл дистилланган сув қуйиб суюлтириб олинг.
Ҳар иккала пробиркага сульфат кислотанинг 0,2 мол/л ли эритмасидан бир вақтнинг ўзида 1 мл дан қуйиб аралаштиринг. Пробиркаларда лойқаланиш содир бўлади:
Nа2S2О3+Н2SО4=Nа2SО4 +Н2О+SO2+S
Қайси пробиркада қанча вақтдан сўнг лойқаланиш бошланганлигига эътибор беринг.
3. Иккита стакан олиб, уларнинг ҳар бирига Nа2S2О3 нинг 0,2 мол/л ли эритмасидан 20 мл қуйинг. Термометр ёрдамида стаканлардаги эритмаларнинг ҳароратини ўлчанг. Биринчи стакандаги Н2SО4 нинг 0,2 мол/л ли эритмасидан 1 мл қуйиб чайқатинг. Биринчи стакандаги эритмага шу ҳароратда Н2SО4 0,2 мол/л ли эритмасидан 1 мл қуйиб чайқатинг. Лойқаланиш бошлангунча сарфланган вақтни белгилаб қўйинг. Иккинчи стакандаги эритма ҳароратини 200С га кўтаринг. Бу стакандаги эритмага ҳам Н2SО4 нинг 0,2 мол/л ли эритмасидан 1 л қуйиб чайқатинг. Лойқаланиш бошлангунча кетган вақтни белгиланг ва олдинги тажриба учун сарфланган вақт билан таққосланг.
11-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Do'stlaringiz bilan baham: |