Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Download 0.99 Mb.
bet34/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

9-синф


Амалий машғулотлар


1 - амалий иш


Углерод (IV)-оксид ҳосил қилиш ва унинг хоссалари билан танишиш
Кутилаётган натижа:
Билим: Ўқувчиларга углерод (IV)-оксид ҳосил қилиш ва унинг хоссаларини ўзлаштиради.
Кўникма Ўқувчиларга углерод (IV)-оксидини синтез қиладилар ва уни сувда эритиб эритма муҳитини текширадилар. Синтез маҳсулотига кумуш нитрат, хлорид кислота ва ўювчи натрий каби реагентлар таъсирини бажарадилар
Малака : Ўқувчилар углерод (IV)-оксидни мустақил синтез қиладилар унинг асосида бошқа тажрибаларни бажарадилар
Керакли жиҳозлар: пробиркалар,газ ўтказгич тиқин, резина най, кимёвий стаканлар.штативлар
Керакли реактивлар: Оҳактош ёки мармар бўлакчалари, оҳакли сув, фенолфталиен,ўювчи натрий эритмаси, суюлтириган хлорид кислота
1. Пробиркага бўр ёки мармардан бир неча бўлак солинг ва суюлтирилган хлорид кислотадан озгина қуйинг.
2. Пробирка оғзини газ ўтказгич найли тиқин беркитинг.
3. Найнинг учини 2-3 мл оҳакли сув қуйилган пробиркага туширинг ва содир бўлаётган ҳодисани кузатинг.
4. Газ ўтказгич найни дистилланган сув қуйилган эритмага туширинг. Газнинг дистилланган сувдан ўтиши 12 минут давом этсин. Найни чиқариб олиб, олинган эритмага 1 неча томчи кўк лакмус эритмасидан томизинг.
5. Пробиркага суюлтирилган ўювчи натрий эритмасидан 2-3 мл қуйинг ва унга бир неча томчи фенолфтлеин қўшинг. Сўнгра эритма орқали газ ўтказинг.
6. 10 г тупроқ намунасидан олиб, сув билан аралаштиринг. Аралашмани фильтрлаб, пробиркага қуйинг:
А) тупроқдан 2-3 г пробиркага солинг ва устига суюлтирилган хлорид кислота қуйинг. Нима кузатилади?
Б) юқорида олинган фильтратга кумуш нитратдан озгина қуйинг. Ҳосил бўлган оқ рангли чўкмани фильтрлаб олинг.
Чўкмани иккига бўлиб, биринчи қисмига аммиак ёки суюлтирилган хлорид кислота қуйинг, иккинчи қисмини қиздиринг. Нима кузатилади?


Топшириқлар:

  1. Юқорида бажарилган тажрибалардаги барча реакциялар тенгламаларини ёзинг.

  2. Бажарилган тажрибалар юзасидан хулоса тайёрланг.




Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling