Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЕХНИЧЕСКОЕ ОБСЛУЖИВАНИЕ
- ТЕХНИЧЕСКАЯ ЭСТЕТИКА
ТЕХНИЧЕСКАЯ ДИАГНОСТИКА (техник диагностика) — махсулот
(техник тизим)ларнинг ҳолатини харакатерловчи белгиларини ўрганиш ва аниқлаш, улар параметрларини (жумладан, рухсат этилган чегарадан ортиб кетиши, натижада ишламай қолиши) мумкин бўлган ўзгаришини олдиндан айтиб бериш, шунингдек нормал иш режимининг бузилишини ўз вақтида 131 олдини олиш мақсадида махсулот (система)лар холатини экспериментал аниқлаш методлари ва воситаларини ишлаб чиқиш. Техник диагностика методлари махсулотларнинг ишловчанлигини текшириш, электротехника, авиация, автотрактор ва саноатнинг бошқа тармоқларидаги буюмларнинг ишламай қолган элементларини аниқлаш жараёнларини рационал ташкил этишда қўлланилади. ТЕХНИКА — инсон фаолияти воситалари мажмуи (ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш ва жамиятнинг турмуш талабларини қондиришга хизмат қилади). ТЕХНИЧЕСКОЕ ОБСЛУЖИВАНИЕ - (техник хизмат кўрсатиш) ишлатилаётган ёки сақланаётган жиҳозларнинг пухталигини ва ишга тайёрлигини сақлаб туришга қаратилган ташкилий ва техник тадбирлар. Техник хизмат кўрсатишга жиҳозларнинг иш қобилиятини бевосита таъминлаш (профилактика, жорий ремонт, синаш тадбирлари), шунингдек дастлабки техник тайёргарликнинг аниқ тадбирлари (деталлар тешикларини разверткалаш, ростлаш, заправка қилиш, мойлаш ва бошқалар) каби ишлар қилиб, бунда алохида узел ва агрегатларнииг кўпчилиги ечилмай ёки ажратилмай созланади. ТЕХНИЧЕСКАЯ ЭСТЕТИКА (техник эстетика) — инсон хаёти ва фаолияти учун саноат ишлаб чиқариш воситалари билан бунёд этиладиган гармоник предметлар муҳитини шакллантиришнинг ижтимоий-маданий, техник ва эстетик масалаларини ўрганадиган илмий фан. Техника эстетикаси дизайннинг назарий асосини ташкил қилиб, унинг ижтимоий ва ривожланиш қонуниятини, бадиий конструкциялаш принципи ва усулларини, рассом- конструктор (дизайнер)нинг профессионал ижоди ва махорати масалаларини ўрганади. Технологик эстетика қатор илмий фанлар (инженерлик психологияси, эстетика, социология ва бошқалар) билан бирга шаклланди ва ривожланди. Технологик эстетиканинг асосий мақсади бадиий конструкциялаш назарияси ва амалиётида эришган ютуқлари асосида одамларнинг улар яратаётган борлик дунёда энг яхши мехнат, турмуш ва дам 132 олиш шароитларини таъминлаш. Технологик эстетика инсоннинг гармоник ривожланишидаги тарбиясида, унда юқори эстетик диднинг шаклланишида мухим аҳамиятга эга. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling