Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ГИДРАВЛИЧЕСКИЙ ПЕРИМЕТР (гидравлик периметр) - канал ёки 
қувурнинг сув билан хўлланиб турувчи кўндаланг кесим юзасининг 
периметри. 
ГИДРАВЛИЧЕСКИЙ ПОКЗАТЕЛЬ (гидравлик кўрсаткич) - сув 
оқимининг ҳўлланган юзаси, гидравлик радиуси ва нишаблигидан иборат 


41 
кўрсаткичлар мажмуи. 
ГИДРАВЛИЧЕСКИЙ ТАРАН (гидравлик таран) - гидравлик зарб ҳисобига 
сув чикарувчи машина. Гидравлик тарандан қишлоқ хўжалигида, айниқса 
тоғли ерларда кенг фойдаланилади. Гидравлик таранларнинг ишлаши учун 
хеч қандай энергия керак бўлмайди. Уларда энергия ўз-ўзидан пайдо бўлади. 
ГИДРОДИНАМИКА — гидромеханиканинг бўлими, ташқи кучлар 
таъсиридаги ва ўзаро нисбий харакатдаги суюқликларнинг ҳамда қаттиқ 
жисмнинг механик таъсирини ўрганадиган фан.
ГИДРОДИНАМИЧЕСКОЕ ДАВЛЕНИЕ – (гидродинамик босим) 
харакатда бўлган сувнинг босими. Гидротехник иншоот остидан сизиб 
ўтадиган сувнинг босими. 
ГИДРОИЗОЛЯЦИЯ — нам ўтказмайдиган ашё. Турли иншоотларга сув 
сизиб кирмаслиги учун кўриладиган тадбирлар.
ГИДРОМОНИТОР - (гидро — сув ва инг. monitor — сув огкич) — кучли 
сув босими остида ишловчи қурилма. Бу қурилмадан тупроқни ювиш 
ишларида фойдаланилади. Қувур ичидаги катта босимга эга бўлган сувнинг 
потенциал энергиясини кинетик энергияга айлантирилиб, тупроқлар 
ювилади. Сув катта тезлик билан тупроқка урилиб уни парчалайди ва 
майдаланган тупроқ ва сув билан аралашиб окинди лойқа сув (пульпа) ҳосил 
қилади. Бу сув махсус ажратиб қўйилган ерга тўпланади ва у ердан сурувчи 
механизмлар ёрдами билан четга чиқариб юборилади. Гидромониторларнинг 
сув чикадиган еридаги босим тупроқнинг сифатига қараб 10-15 атм. 
атрофида бўлади. 
ГИДРОСТАТИКА - гидромеханиканинг кучлар таъсирида суюқликларнинг 
мувозанат қонуниятларини шунингдек тинч холатдаги суюқликларнинг ва 
уларга ботирилган жисмларнинг идиш деворларига таъсирини ўрганадиган 
бўлими. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling