Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


ДАВЛЕНИЕ ГИДРАВЛИЧЕСКОЕ - (


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ДАВЛЕНИЕ ГИДРАВЛИЧЕСКОЕ - (гидравлик босим)- тинч холатдаги 
суюқликнинг идиш деворларига таъсир кучи. Сув устуни массаси ва унга 
мутаносиб баландлик орқали юзага келувчи босим. Гидравлик босим 
заминдаги сувли қатламда эркин харакатланадиган сув орқали ҳам юзага 
келади. 
ДАВЛЕНИЕ 
ГИДРОДИНАМИЧЕСКОЕ 
(гидродинамик 
босим) 
харакатланувчи суюқлик орқали юзага келадигаи босим. Тупроқларга 
шимилган сизот сувлар гидродинамик босим ёрдамида тупроқ заррачалари 
орқали харакатланади. 
ДАВЛЕНИЕ ГИДРОСТАТИЧЕСКОЕ - (гидростатик босим) - тинч 
холатдаги суюқлик массасининг кузатилаётган нуқтасидаги босим. 
ДАВЛЕНИЕ ГРУНТА - замин (тупроқ) босими - тупроқ (замин) дан бирор 
нарсага таъсир қилувчи куч. 
ДАВЛЕНИЕ МАНОМЕТРИЧЕСКОЕ - (манометрик босим) - эркин 
сиртдаги босим атмосфера босимига тенг бўлган ҳолдаги ортиқча босим.


45 
ДАВЛЕНИЕ ПОВЕРХНОСТНОЕ - (давление жидкости внутреннее) юза 
босим 
(суюқликнинг 
ички 
босими) 
суюқлик 
юза 
қатламидаги 
молекулалардан ҳосил бўладиган босим. У суюқлик массасининг юзадаги 
молекулалар билан ички тортиши оқибатида пайдо бўлади. Юза босим 
қиймат суюқликнинг холатига ва унинг юза кўринишларига боғлиқ бўлади. 
Қавариқ юзадан ботиқ юзага ўтганда камаяди. 
ДАЛЬНОСТЬ ВОЗКИ - (ташиш узоқлиги) - тупроқни элитиш узоқлиги. 
Тупроқ олиш жойлари билан уни тўқиш (тўлдириш) жойлари марказларидан 
ўтказилган тўғри чизиқ бўйича ўлчанадиган масофа. 
ДАМБА - (голл. dam) — сув йўлини тўсиш ёки унинг йўналишини 
ўзгартириш учун дарё ўзанида ва сохилида кўриладиган тупроқли тўкма- 
кўтарма шаклдаги гидротехника иншооти. Дамбалар босимли ва босимсиз 
бўлади. Босимли дамба қирғоқ пастликларини сув босишидан сақлаш, дарё, 
канал ва сув омбори қирғоқларини ажратиб туриш учун ҳамда босимли 
гидротехник иншоотларни қирғоқлар билан бириктириш учун қурилади. Тез 
оқимли ва ўзгарувчи ўзанга эга бўлган дарёларда, кўпинча, қирғоқ дамбалари 
баъзан икки қатор ва ундан ҳам ортиқ қилиб қурилади. Масалан, қирғоқ 
ювилиши жадал ва кучли бўладиган Амударёнинг қуйи қисмида бундай 
дамбаларнинг узунлиги 9000 м, баландлиги 1,5-3 м ни ташкил этади. Улар 
ёзги тошқин (25-45 кун давомида) ва қишки музлашда (10-20 кун) энг кўп ва 
кучли сув босимига бардош беради. Босимсиз дамбалар ўзанни тўғрилаш ва 
ўзгартириш мақсадида оқимни йўналтириш ҳамда сув олувчи ва сув 
ўтказувчи гидротехника иншоотлари ишини яхшилаш учун қурилади. Улар 
сув босувчи ва сув босмайдиган бўлиши мумкин. Дамбанинг оқим 
йўналишига нисбатан жойлашишига қараб, уни узунасига (бўйлама) ёки 
кўндаланг дамба дейилади. дамбалар, асосан, махаллий материаллар (қум ва 
гил тупроқ, тош, қамиш ва бошқа) лардан қурилади. Булардан энг кўп 
тарқалгани тупроқдан кўтарилган дамба бўлиб, унинг афзаллиги тез 
бажарилиши, 
ишларни 
механизациялаш 
даражасининг 
юқорилиги 
ҳисобланади. 


46 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling