Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


ПОДСТАВКА –таглик(ёрдамчи қурол)


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet86/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ПОДСТАВКА –таглик(ёрдамчи қурол). 
ПОИЭДР –геоматрик шакл (кўпбурчак, кўп ёқ тушунчаларнинг ихтиёрий 
ўлчовли фазалар учун умумлашган).
ПОКОВКА-боғлаш йўли билан тайёрланган буюм. Баъзан қиздириб хажмий 
штамплаб ясалган металл махсулот поковка деб аталади. Металл поковка 
қуйма ва прокат поковкаларга нисбатан мукаммалроқ структурали ва 
механик хоссаси яхшироқ бўлади. 
ПОКРЫТИЕ –қоплама, қоплаш(металларнинг ишчи юзаларини узоқ муддат 
ишлай олиш имкониятларини ошириш мақсадида унинг устини металл ва 
металл бўлмаган ашёлар билан юпқа қилиб қопланади). 
ПОЛИРОВАНИЕ –сайқаллаш, жило бериш. 
ПОЛИСПАСТ (юнон. polyspastos — кўп арқон билан тортиладиган) — 
арқон ёки трос билан ўралган бир неча қўзғалувчан ва қўзғалмас блоклардан 
тузилган юк кўтариш қурилмаси. Оғир юкларни кўтаришда фойдаланилади. 
Кўтариладиган юк оғирлиги бир неча арқонга тақсимланади арқонлар сони 
блоклар сонига боғлиқ, шунинг учун арқоннинг тортиладиган учига нисбатан 
от кучи қўйилади. Полиспаст кучдан ютишга имкон бериб, юкни кўтариш 


110 
тезлигини мос ҳолда камайтиради. Полиспастдан юк кўтариш машиналари 
(кранлар, чиғирлар, таллар)нинг иш органи сифатида, шунингдек қурилиш ва 
монтаж ишларида мустақил фойдаланилади. 
ПОЛОЖИТЕЛЬНОЙ ГИДРАВЛИЧЕСКИЙ УДАР – (фойдали гидравлик 
зарба)-техникада бу гидравлик зарба энергиясидан суюқликни юқорига 
кўтариш учун фойдаланилади. 
ПОПЕРЕЧНИК — (кўндаланг чизиқ) - ўзига хос нуқталарнинг рақамли 
белгиларини аниқлаш учун зарур бўлган жойдаги йўналишни кесиб ўтувчи 
чизиқ. 
ПОРТАЛНЫЙ КРАН - (порталь кран) — катта очиқ майдончаларда юк 
ортиш- тушириш ишларига мўлжалланган кўтариш крани. Портал кран П-
симон портал ферма шаклида ясалиб, унга буриладиган кран қисми — 
платформа, механизмлар, таянч-бурилиш қурилмаси воситасида порталга 
бирлаштирилган стрела жойлаштирилади. Кран портали кран ости изида 
харакатланадиган тележканннг 4 та оёғига таянади. Портал крандан денгиз 
ва дарё портларида, қурилиш майдончаларида, саноат корхоналарида 
фойдаланилади. Портал кран 1000 т гача юк кўтаради, стрелкасининг қулочи 
35 м гача, кема қурилишида ишлатиладиганиники эса 100 м гача етади. 
ПРОТИВОВЕС - (посанги)- машина, иншоот ёки улар қисмлари (мас., 
кўтариш кранлари, лифтларда) таъсир этувчи кучларни ва кучлар моментини 
мувозанатлаш учун фойдаланиладиган юк. 
ПОТЕНЦИАЛ- (лат. potential- куч) физикада физик куч майдонлари (мас., 
электр, магнит, гравитацион майдони) ни, умуман векторли физик 
катталиклар майдони (мас., суюқликдаги тезликлар майдони) ни 
характерловчи тушунча. Потенциал функция деб аталувчи ёрдамчи скаляр 
ёки векторли функциядан иборат. Потенциал тушунчасидан электротехника, 
радиотехника, иссиқлик техникаси, гидротехника ва аэромеханикада 
фойдаланилади. 
ПОЧВА - (тупроқ) - ер қобиғининг сиртидаги ўсимликларни бутун ўсиш ва 
ривожланиш даврида сув ва озиқ моддалар билан узлуксиз таъминлаб туриш 


111 
қобилиятига эга бўлган устки унумдор тоғ жинслари қатлами. Тупроқ 
унумдорлиги ҳосил бўлган тоғ жинсларидан ажратиб турадиган энг мухим 
белгидир. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling