Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet85/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ПНЕВМАТИЧЕСКИЙ 
ПОДЪЁМНИК-кўтаргич(пневматический 
подъёмник) — юкларни сиқилгаи хаво ёрдамида кўтаришда ишлатиладиган 
механизм. Пневматик кўтаргич поршень ва штокли осма цилиндр 
кўринишида ясалади штокка илмок ёки бошқа қамрагич осилади. Асосан, 
машинасозлик заводларида ишлатилади. Пневматик кўтаргич 1 т гача юк 
кўтаради, кўтариш баландлиги, одатда, 0,5-1 м. 
ПНЕВМАТИЧЕСКИЙ МОЛОТ (пневматик болға) — заготовкаларни 
эркин болғалайдиган, юқоридан тушиб уриладиган қисмининг массаси 30-
1000 кг ли болға. Пневматик болғанинг компрессорининг цилиндрида 
поршень билан сиқиладиган хаво ёрдамида ишлатилади компрессор поршени 
кривошип-ползунли механизм билан юритилади. Пневматик болғанинг 
оддий ва қўш таъсирли, арка ва кўприк типидаги станинали хиллари бор. 
ПНЕВМАТИЧЕСКИЙ 
ТРАНСПОРТ 
(пневматик 
транспорт) 
— 
сочилувчан, донали ва пластик-қовушоқ материаллар (цемент, шлак, кўмир, 
кул, дон, пичан, силос, пахта, ёғоч қипиқлари, маиший корхоналар 
чиқиндилари, почта ва бошқалар)ни сиқилган хаво ёки газ ёрдамида 
ташийдиган установка ва системалар мажмуи саноат транспортининг бир 
тури. Диам. 2 м гача бўлган трубадан тузилган контейнерли пневмотрубалар 
кенг қўлланила бошланди бу труба ичида ғилдиракли контейнерлар хаво 
босими таъсирида ўртача 20-30 км/соат тезликда харакатланади. Пневматик 
транспорт установкаси компрессорлар ва вакуум насослар билан 
жихозланган куч станцияси, юклаш ва бўшатиш ускуналари таъминлагичлар, 
қопқоқлар ва бошқа юк ташиш трубалари, циклонлар, фильтрлардан иборат. 
Махсус кабиналарда (капсулаларда) пассажирлар ташиладиган пневматик 
транспорт системаларининг лойихаси ишланмокда. Яна пневматик почта. 
ПНЕВМОПРИВОД - пневматик механизм (пневмоюритма) — масофадан 
таъсир этадиган пневматик куч қурилмаси. Таъсир характерига кўра 
Пневмоюритма илгарилама ва айланма харакатланувчи хиллари бўлади. 


109 
Саноат пневмоавтоматикасида илгарилама харакатланувчи пневмоюритма 
кўп қўлланилади. Бундай пневмоюритмалар поршенли ва мембранали 
бўлиши мумкин. Поршенли пневмоюритма цилиндрдан иборат бўлиб, унинг 
ичида сиқилган газ ёки пружина таъсирида штокли поршень харакатланади. 
Мембранали пневмоюритма мембрана ёрдамида 2 та иш бўшлиғига 
ажратилган геометрик камерадан иборат. Бу мембрана хаво босими 
таъсирида харакатланади. Камераларнинг бирида хаво босими ўзгарганда 
мембрана маркази букилади ва у билан бирлаштирилган шток силжийди. 
Пневмоюритма иш бажарувчи машиналарини юритиш учун ҳам ишлатилади. 
ПОДДОН – таг қисм, тоғора(металл ишлаб чиқариш ёки қуйиш саноатида 
маҳсус қолиплар ўрнатиладиган таг қисм ёки таг тахтача. Металл қирқадиган 
дастгоҳларнинг паст қисмига ўрнатиладиган чиқинди ёғадиган тоғора. Ичдан 
ёниш моторларида совитувчи суюқлик турадиган таг қисм ва ҳ.к.). 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling