Шундай =илиб, янги конни фойдаланишга тайёрлашда беш-етти йил керак былади, сынгги 15 давомида эса ишлаб чи=аришга янги очилган конлардан эмас, балки фа=атгина амал =илиб келаётган конлардан =азиб олинаётган нефть келтирилган


-жадвал.  Games.com рейтинг агентлиги энг яхши деб топган банклар


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/33
Sana29.01.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1139554
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
НЕЙРОМАРКЕТИНГ ВА ПСИХОЛОГИК ТАФАККУР

6-жадвал
Games.com рейтинг агентлиги энг яхши деб топган банклар 

Security First Network Bank 
7.16 

Wells Fargo 
6.41 

Net. Bаnk 
6.21 
Манба: 
www.games.com
 сайти 


92 
Security First Network Bank кредит ажратиш бўйича 15-ўринни, 
хизмат кўрсатиш бўйича эса 13-ўринни олган бўлса, Wells Fargo эса 
дастурлар бўйича хизмат кўрсатиш бўйича 1-ўринни, белгиланган 
тарифларнинг юқорилиги бўйича 65 - ўринни олган, Net. Bаnk 
самарали ҳисоб-китоб бўйича 1- ўринни,мижозларга хизмат кўрсатиш 
бўйича охирги ўринни эгаллаган. Мижозларнинг конфиденциаллиги 
бўйича Security First Network Bank 1-ўринни, энг арзон хизмат 
кўрсатиш бўйича USABANK Shares.com банки 1-ўринни. Кредит 
бериш бўйича WingspanBank.com 1-ўринни эгаллаган. 
МДҲ давлатларида саноқли банкларгина Интернет-банк 
тизимидан кенг фойдаланмоқда. Россияда Автобанк, Телебанк, 
Платина банк ва бошқа банклар, Озарбайжонда Consulting&Business 
журнали маълумотларига асосан, энг йирик банклар. Жумладан 
“United credit bank”, “Мостбанк Азербайжан” ва бошқа банкларда 
банк операцияларининг 7 фоизи Интернет банк тизимига тўғри келар 
экан. Марказий Осиёда бу жараён кенг қамровли эмас. Гарчи 
республикамизда бу жараён истиқболлари ишлаб чиқилган бўлсада, 
ундан тўлиқ ва етарли фойдаланилмаяпди. Бунда ҳам албатта, бир 
қатор муаммолар мавжуд. Бу борадаги асосий муаммолар: 
- мутахассислар етишмаслиги; 
- Интернет-брокер тизимининг кенг жорий этилмаганлиги; 
- ҳамкорликдаги семинарларнинг етарли ташкил этилмаслиги; 
- банкларда маркетинг хизматининг юқори даражада эмаслиги; 
- корпоратив бошқарув тизимининг эскирганлиги кабилардан 
иборат. 


93 
Ушбу муаммоларни ҳал этишда банклардаги корпоратив 
бошқарув тизимини, маркетинг хизматини тубдан ислоҳ қилиш, 
банкларга кучли мутахассисларни жалб қилиш, Инетернет банк 
тизимида фаолият олиб бораётган банклар билан ҳамкорликни кенг 
йўлга қўйиш ва бу борада тегишли семинарлар ташкил қилиш, 
қимматли қоғозлар бўйича ишлаётган банк ходимлари малакасини 
ошириш, Банк-молия академияси қошида шу соҳа бўйича кадрларни 
қайта тайёрлайдиган Марказ очиш жуда муҳимдир.
Ривожланган мамлакатлар банклари ўз хизмат даражаларини 
кенгайтирган ҳолда мижозларига Интернетдан фойдаланишнинг энг 
маъқул йўлларини тавсия қилмоқдалар. Бугунги кунда банк соҳасида 
e-banking янги термини пайдо бўлди ёки Интернет-банк тармоғи 
юзага келди. 
Интернетнинг пайдо бўлиши билан бирга биз бир лаҳзада 
сўнгги биржа маълумотлари, оn-line магазин, мобил алоқа 
компанияларининг доимо янгиланиб ва кенгайиб бораётган 
хизматлари, Интернет провайдерлари, IP-алоқа ва бошқа турдаги 
минглаб сайтларидан фийдаланиш имкониятига эгамиз. Бундай 
қулайлик товар ва хизматлар учун туну кун тўловларни амалга 
ошириш 
учун 
замин 
яратади. 
Интернет 
миллионлаб 
фойдаланувчиларининг ҳар бирига йирик аудиторияни яратди. 
Интернет бугунги кунда бутун жаҳон эркин бозорига айланди
электрон тўлов тизимлари эса сотувчи ва харидорларнинг бир лаҳзада 
ҳисоб-китоби учун имконият яратади.
1998 йил 24 ноябрда Интернет тизимида товар ва хизматлар 
бозори иштирокчилари ўртасида ҳисоб-китобларни хавфсиз реал вақт 


94 
оралиғида амалга ошириш, шунингдек хусусий пул ўтказмаларини 
амалага ошириш имкониятини берувчи Wеб Моней Трансфер 
электрон тўлов тизими ўз фаолиятини бошлади.
Wеб Моней Трансфер – бу электрон ҳисоб тизими бўлиб, унда 
барча фойдаланувчилар универсал ҳисоб бирликлари билан 
айрибошлашлари мумкин: WебМоней (WМ) титул белгилари билан. 
WМ титул белгилари билан Интернет тизимида товар ва хизматлар 
учун тўлов сифатида қабул қилиниши мумкин, ундан ташқари WМ 
титул белгиларини кенг тарқалган WМ айрибошлаш шаҳобчалари 
орқали банк ёки почта ўтказмаларига, бошқа титул белгиларига 
айрибошлаш мумкин.
Ўз компютерида WМ Кеепер мижозлик дастурий таъминот 
тизимини 
ўрнатиш 
билан 
WебМоней 
Трансфер 
тизими 
фойдаланувчиси мақомини олади. Ҳар бир WебМоней Трансфер 
тизими фойдаланувчиси ўз шаҳсий WМ-ҳамённи очади (ёки турли 
хилдаги WМ титул белгилари учун бир неча ҳамёнларни), бу 
ҳамёндан бошқа бир исталган ҳамёнга товар ва хизматлар учун тўлов 
сифатида маблағларни бир зумда ўтказиши мумкин, ёки хусусий 
ўтказмани амалга ошириши мумкин. Бунда ўтказма учун фойиз – 
ўтказма миқдоридан 0.8%, бироқ мутаносиб равишда 50 доллардан 
ошмаган ҳолда. Титул белгиларининг ҳисоби, сақланиши ва бир 
зумда бир фойдаланувчининг ҳисобидан бошқа фойдаланувчи 
ҳисобига ўтказилиши WМ Кеепер мижозлик дастурий таъминот 
тизими томонидан олиб борилади. WебМоней Трансфер тизимида 
молиявий ва ҳуқуқий кафолатни тизим гарантлари таъминлайди. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling