Шундай =илиб, янги конни фойдаланишга тайёрлашда беш-етти йил керак былади, сынгги 15 давомида эса ишлаб чи=аришга янги очилган конлардан эмас, балки фа=атгина амал =илиб келаётган конлардан =азиб олинаётган нефть келтирилган


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/33
Sana29.01.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1139554
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
НЕЙРОМАРКЕТИНГ ВА ПСИХОЛОГИК ТАФАККУР

 


95 
Хулоса 
Нейромагнит кузатишлар натижаси, визуаль қабул қилиш 
ҳиссиётларнинг шаклланишада муҳим роль ўйнашини таъкидлади. 
Сўнгги илмий маълумотларга таянган холда, шуни ишонч билан 
айтиш мумкинки, селектив қабул қилиш принсипи, эмоционал 
бахолаш системасига асосланади. Ҳиссиёт ўйини, қоида бўйича, якка 
тартибда наслдан наслга ўтувчи ва социализация жараёнида 
шаклланадиган мотивацион мантиққа бўйсунади. Хеч нарса 
эмоционал бахолаш содир бўлмагунча ақл даражасига етиб 
бормайди. Олинган кузатув натижаларини чакана концепция ишлаб 
чиқишда ишлатиш мумкин. 
Чакана концепциянинг стратегик мақсади нейрон тармоққа 
осон ва тез етказиладиган маълумотлар тақдим этишдир. Шу тарзда, 
ҳиссиёт нафақат яхши қабул қилиш, балки самарали эслаб қолиш ва 
маълумотни сақлаш қобилиятига ҳам эга. Нейрон фаоллик эркак ва 
аёлларда бир хил бўлмайди, бир хил таъсир қилувчиларга бўлган 
муносабатлари турлича. Буни маркетинг алоқаси тилини яратишда, 
икки жинс учун самарали бўлган, маҳсулотларга безак беришда
эътиборга олиш лозим. 
Иктисодий фантом – gomo ekonomikus, ёки рационал харидор 
нейромаркетинг гимни товушлари остида эҳтиром ила кўмилди. 
Инсон ҳатти-ҳаракти хусусан савдо нуқталарида онг ости нейро 
жараёнлари орқали бошқарилиши исботланган. Тадқиқотлар шуни 
кўрсатдики, турли қабул қилиш каналлари орқали қабул қилинадиган 
барча сигналлар олдин лимбик системадан ўтади, у ерда улар 
баҳоланади (эмоционал э’тиборга лойиқ / лойиқ эмас) ва шундан сўнг 


96 
англаш қисмига ўтади. Идрок этиш одатда генетик ҳамда инсоний 
шаклланган матевацион тизимга бўйсунади. Бизнинг барча 
ҳаракатларимиз қуйидаги икки эмоционал мақсадга бўйсунади: 
ҳузрланишга интилиш ва оғриқдан қочишга интилиш.
Бозорлар маҳсулотларга тўла бўлган ва маълумотлар тўлиб 
тошган замонавий ҳаётда қарорлар кўпинча ҳиссиётга асосан қабул 
қилинади ва фақатгина жараён содир бўлгандан сўнггина инсон 
“онгли равишда” у ёки бу товарни нима сабабдан сотиб олишни 
хохлаганини тушунтириб бера олиши мумкин. Рақобат бозорида 
харидор диққат марказида бўлишни хохлаган тадбиркор улар билан 
ҳиссиёт тилида гаплашиши зарур.
Чакана 
савдо 
Концепциялари 
учун 
зарур 
бўлган 
нейромаркетингнинг бош тезислари қуйидагича: 
 Мақсадли гуруҳнинг ҳиссий (психографик) тузилмасини 
ўрганиш; 
Товарни шунчаки жойлаштирмасдан ҳиссий ассортимент 
руҳидаги тақдимот яратиш; 
 Малакали ишланган фотоконцепциядан фойдаланиш. Ақл билан 
танланган ва тўғри жойлаштирилган фотосуратлар яхши 
кайфият туғдиради ва харидорни савдо мажмуаси бўйлаб 
кезишига ёрдамлашади; 
 Магазиннинг умумий ташкил қилиниши битта генетик код 
орқали бажарилиши зарур; 
 Савдо дўкони ходимлари – булар шунчаки ҳаражат устуни эмас, 
балки тўғри танланган персонал – бу яхши ҳиссиётлар асоси ва 
даромаднинг бош манбаидир. 


97 
Истеъмолчи хулқ-атворини истеъмолчи онгига таъсир этиш, 
янги тадқиқотлар олиб бориш, маданиятлараро истиқболни белгилаш 
каби кетма-кетликда ўрганиш мумкин. Истеъмолчини хабардор 
қилиш, алдаш ва бошқасуистеъмол қилишларни, бошқаамал қилувчи 
суд ҳимоясини қўллашни ҳамда компенцация олиш имкониятини 
кўзда тутади.
Истеъмолчининг ҳаётида фойдали бўлиши мумкин бўлган 
ахборот дастурлари, мотивация ва хулқ-атвор бўйича илмий 
тадқиқотларга асосланиши лозим. Ҳар қандай истеъмолчининг бир 
неча вариантдан англаб етилган ва эркин танлаш ҳуқуқи эркин 
тадбиркорлик иқтисодиётининг асоси ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқ 
бизнесдаги суистеъмол қилишлар натижасида бузилганда, ҳукумат 
монополиялар 
ҳуқуқини 
чеклаши 
ва 
адолатсиз 
савдодаги 
кўзбўямачиликларни олдини олиши лозим. Истеъмолчилар ҳуқуқини 
ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларни ишлаб чиқишда кўпроқ илмий 
изланишларга эътибор берилса, истеъмолчиларнинг ҳимояланишини 
янада ошишига эришилади. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling