Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида


Download 21.88 Kb.
bet1/2
Sana30.10.2023
Hajmi21.88 Kb.
#1735248
  1   2
Bog'liq
Шункорлар ДАСТУР


Шунқорлар”


ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш
ва ўтказиш тўғрисида
НИЗОМ

Шунқорлар ҳарбий-спорт мусобақалари (бундан буён матнларда мусобақа деб юритилади) Ёшлар агентлиги, Жисмоний тарбия ва спорт, Маданият, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Мудофаа ишлар бўлимлари ҳамда Халқ таълими бошқармаси уларнинг ҳудудий тузилмалари томонидан туман (шаҳар) ҳокимликлари билан ҳамкорликда (бундан буён матнларда мазкур ташкилотлар Ташкилий қўмита деб юритилади) ташкил этилади.




I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мусобақа жамоавий ва якка тартибда умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ўртасида ўтказилади.
2. Мусобақа иштирокчилари Низомда белгиланган талабнома асосида мусобақада иштирок етади
II. МУСОБАҚАНИНГ МАҚСАДИ
3. Мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад ўқувчи-ёшларни ҳарбий амалий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш, соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган дастлабки ҳарбий ва психологик тайёргарликга эга ватанпарвар, масъуллиятли, қийин ва экстримал вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини эгаллаган баркамол авлодни тарбиялашдан иборатдир.


III. МУСОБАҚАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ
4. Мусобақа жамоавий ва якка тартибда умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида
5. Мусобақада барча ёшдаги ҳаваскор спортчилар (ҳоҳловчилар) иштирок этиши мумкин. Жамоавий 1- 2 ва 3-ўрин ғолиблари фақат умумтаълим мактаблари ўқувчи-иштирокчилари орасида аниқланади.
6. Мусобақада иштирок этувчи жамоалар ўз эмблемаси, спорт кийимда.
7. Мусобақани ташиллаштириш ва ўтказишда талим муассасаси ЧҚБТ ўқитувчиси, жисмоний тарбия ўқитувчилари, умумтаълим мактаби 10-11 синф ўқувчиларидан 10 нафари иштирок этади.
8. Мусобақа давомида юзага келган муаммолар тегишли ташкилий қўмита томонидан хал этилади.
9. Мусобақанинг ҳакамлар таркиби туман (шаҳар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-марифий ишлари бўйича ўринбосарлари, ёшларлар агентлиги ҳудудий бўлим бошлиқлари ва мудофаа ишлари бўлим бошлиқлари.

Download 21.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling