Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида


IV. МУСОБАҚАНИ ЎТКАЗИШ ВАҚТИ ВА ЖОЙИ


Download 21.88 Kb.
bet2/2
Sana30.10.2023
Hajmi21.88 Kb.
#1735248
1   2
Bog'liq
Шункорлар ДАСТУР

IV. МУСОБАҚАНИ ЎТКАЗИШ ВАҚТИ ВА ЖОЙИ
10. Иштирокчилар умумтаълим мактаблари ўқувчилари (ҳар бир гуруҳда 10-нафар ўғил болалар) маҳсус спорт формасида иштирок этади.
11. Мусобақа 2020 йилнинг 24 декабрь куни соат 10.00-13.00 гача:
V. МУСОБАҚАДА ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ
12. Мусобақада иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим етилиши шарт:
- талабнома (шифокор хулосаси билан тадиқланган);
- шаҳсни тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик паспорти, туғилганлик гувоҳномаси нусҳаси).
- ўқиш жойидан маълумотнома (расми муҳрланган ҳолда).


VI. МУСОБАҚАНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
13. Мусобақа дастури мазмуни:
а) “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақаларининг тантанали очилиши;
б) мусобақа босқичларини ташкил этиш;
в) мусобақанинг асосий босқичларини баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш;
г) мусобақа ғолиби ва совриндорларини тақдирлаш;
14. Мусобақаларнинг асосий босқичлари шартлари:
14.1. Моҳир мерган;
14.2. Ҳарбийлаштирилган эстафета;
14.3. Ҳарбий унвонлар тури ва ҳарбий лавозимлар;
14.4. Ўзбекистон рамзлари;
14.5. Пневматик милтиқдан мусобоқа;
15. Мусобақа иштирокчилари қуйидаги қўшимча номинациялар бўйича тақдирланади:
- Энг кучли жамоа;
- Энг тезкор жамоа;
- Энг жасоратли иштирокчи ўғил бола;
VII. МУСОБАҚА ЖАРАЁНИ
16. Мусобақа иштирокчилари туман(шаҳар) ларида белгилаган жойларда ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги мусиқа садоси остида саф тортади. Мусобоқа ташкилотчилари, таклиф қилинган меҳмонлар табрик йўллайди.
17. Мусобақа иштирокчилари миллий армиямиз ва ўзбек ҳарбийлари қудрати аскарларимизнинг жанговар тайёргарлиги ва кўрсатган жасорати ҳақидаги руҳлантирувчи даъватлар билан майдонга чорланади.
18. Мусобақанинг асосий босқичлари қуйидагича ўтказилади:
1-босқич “Моҳир мерган”
Жамоанинг ҳар бир аъзоси олдиндан тайёрланган катта теннис коптогини 80*80 см лик мўлжалга 10 метрлик масофадан аниқ уриши керак. Ҳар бир жамоа аъзосига бир марта имкон берилади. Ҳар битта аниқ зарба учун 1 балл берилади.

2-босқич “Ҳарбий эстафета” бу шартда биринчи иштирокчи 100 мерт югуриб келиб қўлидаги эстафета таёқчасини иккинчи иштирокчига беради, иккинчи иштирокчи стол устидаги АК-74 қуролини нотўлиқ қисмларга ажратиб, кейин йиғади ҳамда эстафета таёқчасини олиб 100 метрга югуриб келиб, навбатдаги 3 иштирокчига беради, учинчи иштирокчи умумқўшин ҳимоя воситасини кийиб, 50 метрга югуриб келиб, эстафета таёқчасини тўртинчи иштирокчига берилади, тўртинчи иштирокчи уч кишидан иборат бўлиб, ярадорни 50 метр масофага олиб боради ва маррани кесиб ўтади.
Баҳоланиш мезони жамоанинг энг қисқа вақт ичида шартни бажаришига қараб 10 балл тизимидан ундан қуйи баллар, яъни 9, 8, 7, ва х.к. баҳоланади.

3-босқич “Ҳарбий унвонлар тури ва ҳарбий лавозимлар”:


Жамоа аъзоларидан бир нафари А3 форматдаги қоғозга қалам ёрдамида оддий аскардан армия генералига қадар ҳарбий лавозимларни ёзиши лозим. Энг яҳши балл тартиб кетма кетлиги ва кам вақт сарфланган жамоага берилади. Бу шарт 10 баллик тизимда баҳоланади.
4-босқич “Ўзбекистон рамзлари муҳлислар танлови”:
Мазкур шарт икки қисмдан иборатдир:
А) Жамоа иштирокчиларидан икки нафари мазкур шартда иштирок этиши ва Ўзбекистон Республикасининг асосий давлат рамзлари таърифини ёзиши керак.
- Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси;
- Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби;
- Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи.
Б) Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини чизиш. Баҳолашда байроқ ранглари ва оралиғи тўғри жойлаштирилганлигига алоҳида аҳамият берилади. Мазкур шарт 10 балли тизимда баҳоланади.

20. Мусобақа ўтказилаётганда ҳакамлар мусобақанинг асосий босқичларини сарҳисоб қилади. Иштирокчилар мусобақанинг кейинги босқичига тайёргарлик кўради.




VIII. ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРНИ АНИҚЛАШ
21. Ҳар бир босқич бўйича алоҳида ғолиб жамоа аниқланади. Баллар умумлаштирилади. Умумий баллар тенг келиб қолганда жамоалар муҳлислар томонидан қай даражада қўллаб қувватланишига қараб ғолиб аниқланади.
22. Мусобақа оҳирида баллар йиғилади. Энг юқори балл тўплаган жамоа 1-ўринни эгаллайди.
23. Ғолиблар ва совриндорлар эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирланади.


IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
24. Мазкур низомга мусобақанинг тегишли босқичи ташкилий қўмитаси томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Download 21.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling