Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таълим вазирлиги


Чўктирувчи центрифугалар иш унумдорлиги эса ушбу формуладан ҳисобланади


Download 1.09 Mb.
bet3/4
Sana25.10.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1719853
1   2   3   4
Bog'liq
5- мавзу

Чўктирувчи центрифугалар иш унумдорлиги эса ушбу формуладан ҳисобланади:




(10.2)

бу ерда: - пропорционаллик коэффициенти; F = 2R0L - ротордаги суспензия кўзгуси майдонининг юзаси (бу ерда R0 - суспензия ҳалқасимон қатламининг ички радиуси, м; L - ротор узунлиги, м) м2; wц = wчукК - марказдан қочма куч таъсиридаги чўкиш тезлиги, м/с (бу ерда wчук – оғирлик кучи таъсирида чўкиш тезлиги, м/с; К - ажратиш коэффициенти).


(3.39) тенглама ёрдамида чўкмани пичоқ билан кесиб оладиган чўктирувчи центрифуга иш унумдорлигини ҳисоблаш формуласини келтириб чиқариш мумкин:




(10.3)

бу ерда: k - суспензия ўзатиш вақтининг центрифуга умумий ишлаш вақтига нисбати.


Соплоли сепараторларнинг бир тури бўлиб бактофуга ҳисобланади (10.5-расм). Бактофуга герметик, юқори тезликда айланувчи соплоли сепаратор бўлиб, аралашмаларни тозалаш учун мўлжалланган. Ушбу сепаратор таркибида совитиш ғилофи ва концентратни деаэрация қилиш циклони ҳам бўлади.


Б
актофугалар афзалликлари: юқори ажратиш коэффициенти; концентрат қаттиқ заррачалари узлуксиз равишда тўкилиб туради; технологик ва тозаланган суюқликлар кириши ва чиқишининг герметиклиги, сепарация жараёнида унинг совитилиши; ифлосланган ҳаво сирқиб кетиш олдини олувчи мослама борлиги.

Ҳосил бўлаётган чўкмани узлуксиз тўкиб туриш учун четда жойлашган 2 та сопло мўлжалланган. Технологик суюқлик ғовак ўқ 1 нинг пастки қисмига юборилади ва марказдан қочма куч таъсирида ҳамма тарелкаларга бир хилда тақсимланади. Оғир фаза узлуксиз равишда озгина миқдордаги суюқ фаза билан сопло орқали чиқарилади. Тозаланган суюқликнинг асосий қисми штуцер 5 орқали чиқарилади. Соплодан чиқаётган нам концентрат центрифуга қопқоғида йиғилади, сўнг эса деаэрация учун циклонга юборилади. Тайёр концентрат циклоннинг штуцери 5 дан тўкилади. Ифлосланган ҳаво циклон ва барабан қопқоғи орқали циркуляция қилади. Бундай бактофугалар сут таркибидаги бактерияларни тозалаш (99% гача), фармацевтика соҳасида чўкиб қолган оқсиллар (гамма – глобулин) ва турли ферментларни ажратиб олиш учун қўлланилади.


Ўта самарали центрифуга роторининг кичик диаметри d < 200 мм бўлиб, катта тезликда (< 4500 мин-1 ) айланади. Бу қурилмаларнинг ажратиш коэффициенти 15000 га тенг (10.6-расм).
Бу турдаги центрифугаларда жуда майин дисперс суспензия ва эмульсия (ёғсизлантирилган сут) лар ажратилади.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling