Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.09 Mb.
|
5- мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарелкали сеператорлар.
- Узлуксиз ишлайдиган, чўкмани шнекда тўкувчи горизонтал чўктирувчи центрифуга
Ч ўктирувчи центрифуга. Чўктирувчи центрифуганинг барабани яхлит бўлади. Бундай центрифуганинг ишлаш принципи чўктириш қурилмаларининг ишлашига ўхшаш. Турли жинсли система барабанга труба орқали берилади. Барабаннинг айланишида марказдан қочма куч таъсирида зичлиги каттароқ бўлган компонент барабаннинг иш юзасига йиғилади, зичлиги камроқ бўлган компонент эса айланиш ўқига яқинроқ жойда йиғилади. Фугат труба орқали ташқарига чиқарилади. Чўкма қатлами амалий жиҳатдан барабанни тўлдиргандан сўнг, қурилма тўхтатилади, сўнгра чўкма туширилади.
Тарелкали сеператорлар. Бундай сеператорлар эмульсиялар ва майда заррачали суспензияларни ажратиш учун ишлатилади. Тарелкали сеператорларнинг ичига бир неча конуссимон тарелкалар ўрнатилган. Шу сабабли суюқлик бир неча юпқа қатламларга бўлинади. Натижада суюқлик ламинар режим билан ҳаракат қилади ва шунинг учун заррачаларнинг чўкиш йўли камаяди. Аралашма марказий труба орқали пастга тушади. Марказий труба барабан билан бирга айланади. Марказдан қочма куч таъсирида суюқлик қурилманинг деворлари томон ҳаракат қилади, сўнг тарелкаларга ўтади. Енгил суюқлик марказий трубага яқин жойга йиғилади ва юқорига томон ҳаракат қилиб, қурилмадан чиқиб кетади. Оғирроқ, қуюқлашган компонент эса қурилма девори ёнига йиғилиб, сўнгра юқорига томон ҳаракат қилади ва бошқа патрубкадан чиқиб кетади. Узлуксиз ишлайдиган, чўкмани шнекда тўкувчи горизонтал чўктирувчи центрифуга (НОГШ). Ушбу қурилма ротор 2 ва қобиқ 1 да ўрнатилган шнекли мослама 3 лардан таркиб топган (10.4-расм). Суспензия марказий труба 5 орқали ғовак ўқ 4 га узатилади. 10.4-расм. Узлуксиз ишлайдиган, чўкмани шнекда тўкувчи горизонтал чўктирувчи центрифуга. 1 - қобиқ; 2 - ротор; 3 - шнекли мослама; 4 – ғовак ўқ; 5 - марказий труба; 6 – чўкма камераси; 7 – фугат чиқариш патрубкаси. Ушбу трубадан чиқишда суспензия марказдан қочма куч таъсирида ротор бўшлиғида тақсимланади. Қобиқдаги ғовак цапфаларда ротор 2 айланиб туради. Шнек эса, ротор ичидаги цапфаларда айланади. Марказдан қочма куч таъсирида қаттиқ заррачалар ротор деворига қараб ҳаракат қилади, суюқлик эса ички ҳалқа ҳосил қилади. Бу суюқлик ҳалқасининг қалинлиги ротор ён томонидаги тўкиш тешикларининг жойлашиши билан аниқланади. Ротор бўйлаб чўкма ҳаракат қилганда йўл – йўлакай зичланиб боради. Технологик зарурият бўлса, чўкма ювилиши ҳам мумкин. Фугат эса, тўкиш тешиклар орқали фугат камерасига йиғилади ва патрубка 7 дан ташқарига чиқарилади. НОГШ типидаги центрифуга катта иш унумдорликка эга ва юқори концентрацияли майин, дисперс суспензияларни ажратиш учун қўлланилади. Бундай центрифугаларнинг суспензия бўйича иш унумдорлиги ушбу формуладан топилади: (10.1) бу ерда; DТ, LТ - тўкиш цилиндрининг диаметри ва узунлиги, м; 3, - заррача ва муҳит зичликлари, кг/м3; d - заррачанинг энг кичик диаметри, м; n - роторнинг айланиш частотаси, мин-1; - динамик қовушоқлик коэффициенти, Па*с. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling