Щзбекистон республикаси олий ва щрта


II. АСОСИЙ УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР


Download 451.5 Kb.
bet3/22
Sana28.12.2022
Hajmi451.5 Kb.
#1020479
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
ЧХТ 2015-2016

II. АСОСИЙ УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР
1.Ўқув материалини янада мустаҳкамроқ ўзлаштириш учун дастурдаги ҳар бир асосий мавзуга (қисқа масофага югуриш ёки узоқ масофага югуриш, узунликка сакраш, улоқтириш ва бошқалар) кераклигича соат ажратиш керак.
2.Спортнинг бир тури бўйича материалларни ўрганишда соатларни очиб ташлаш ва узоқ вақт давомида улар орасида узилиш бўлишига йўл қўймаслик.
З.Ўқув материалини янада муваффақиятлироқ ўзлаштириш учун ҳар бир дарсда икки-учтадан ортиқ вазифа қўймаслик.
4.Ўқув йилининг ҳар бир семестри якуний дарсларида ёки ўқув дастурининг охирги соатларида синов-тест меъёрларини қабул қилишни олдиндан режалаштириш.
5.Дарснинг охирида уй вазифасини тушунтиришга вақт ажратиш тавсия қилинади.
Талабаларга жисмоний таълим бериш шакли ва усуллари хусусида шуни қайд қилиш керакки, уларнинг жисмоний тайёргарлиги, жисмоний ривожланиши, жинсини ҳисобга олган ҳолда ва индивидуал ёндашган ҳолатда юклама бериш.
III. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ФАНИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ.
Юқоридаги кўрсатилган мақсадга биноан қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
- талабаларни ҳар тамонлама ривожлантириш, соғлом, ақий етук, жисмоний меҳнатга ва ватанни ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш;
- талабаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, иш самарадорлигини ошириш ва ижодий фаоллигини ошириш, касалланиш даражасини пасайтириш;
- соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
- талабаларнинг ўз жисмоний ривожланиш масалаларига бўлган дунё
қарашини ўзгартириш;
- миллий ўйинларни, спорт мусобақалари ва уларнинг турларини
талабаларни жисмоний тарбия тизимига жорий этишда мувофиқлаштирилган жисмоний тарбияни ривожлантириш;
- ўқув-машғулот жараёнини самарадорлигини оширишда янги педагогик технология усулларидан фойдаланиш;
- жисмоний тарбия машғулотлари орқали касалликнинг олдини олишдаги воситалардан фойдаланиш, соғликни мустаҳкамлаш, машқлар бажарганда ўз-ўзини назорат қила билиш;
- талабаларни спорт турлари билан фаол шуғулланишга жалб қилиш, жисмоний тарбиянинг моҳиятини ва талабанинг ҳар томонлама камол топган шахс бўлиб етишига кўмаклашиш, қўлга киритилган ютуқларни тажрибада ўрганиш;
- оила, мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида минтақавий ва
миллий спорт турларини ташвиқот қшгаш ва унутилганларини қайта тиклаш; - асосий Олимпиада дастурига киритилган спорт турлари бўйича ҳакамлик қила билиш малакасини пухта эгаллаш, йўриқчилар назариёт, амалиёт малакасини эгаллаб машғулотлар олиб борадиган мутахассиларни тайёрлаш ва спорт турларига қизиқиши бўлган талабалар учун клуб ёки спорт ташкилотларини ташкил қилиш, талабалар спорт малакасини оширишдир.

Download 451.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling