Щзгармас ток машиналари
Чўлғамлари y/ схемада уланган уч фазали трансформаторларда магнитланиш
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
Чўлғамлари y/ схемада уланган уч фазали трансформаторларда магнитланишжараёниЧўлғамлари учбурчак-юлдуз схемада уланган уч фазали трансформаторнинг учбурчак схемада уланган чўлғами синусоидал кучланиш манбаига уланган бўлса, магнит оқими синусоидал бўлиб, ўтган мавзуда кўриб ўтганимиздек магнитловчи ток i0=f(t) синусоидал бўлмайди, чунки унинг таркибида юқори тартибли тоқ гармоникалар мавжуд бўлади. Трансформаторларнинг алохида фазаларидаги ток, кучланиш, магнит оқимларнинг асосий гармоникаларининг векторлари бир-биридан фаза бўйича 120 га фарқ қилади, учинчи гармоникалари 360 ёки 0 га бешинчи гармоникалар 600 га бурилган бўлади Трансформаторларнинг алохида, фазаларида учга каррали гармоникалари фаза бўйича мос тушади, шу сабабли фаза чўлғамлари орқали оқиб ўтаётган токларни фарқи бўлган линия токларининг таркибида учга каррали бўлган гармоникалар мавжуд бўлмайди, улар фақат берк учбурчак () схемада уланган чўлғамнинг ичида оқиб ўтади. Агар чўлғамлари Y/ схемада уланган трансформаторларни салт ишлаш режимида Y схемада уланган чўлғами томонидан кучланиш манбаига уланган бўлса, фаза токлари таркибида учга каррали гармоникалар мавжуд бўла олмайди, чунки бу гармоникалар фаза бўйича мос келади ва уларнинг йиьиндиси нолга тенг, нол сим орқали ток оқмайди. Носинусоидал шаклда ўзгараётган магнит оқимнинг таркибида биринчи - асосий гармоникадан ташқари анча катта амплитудага эга бўлган учинчи гармоника хам мавжуд бўлади. Учала фазалардаги магнит оқимнинг учинчи гармоникалари Ф3Y фаза бўйича бир хил томонга йўналган бўлиб, иккиламчи учбурчак схемада уланган чўлғамни фаза чўлғамларида ўзаро тенг ва фаза бўйича бир томонга йўналган учта электр юритувчи куч Е3 ни индукциялайди. Бу электр юритувчи куч Е3 лар контур бўйича I3 токни хосил қилишади. Токлар ўзларининг Ф3 магнит оқимларини хосил қилишади, хосил бўлган Ф3 магнит оқими юлдуз схемада уланган чўлғамининг Ф3Y магнит оқимини тўла компенсациялайди ва умумий магнит оқимини синусоидал шаклда ўзгариши таoминланади. Трансформаторнинг магнит ўзагидаги магнит оқимни кўриниши учинчи гармоникага боьлиқ бўлганлиги сабабли, магнит оқим носинусоидал шаклда ўзгаради. Шундай қилиб, агар трансформаторнинг бирорта чўлғами учбурчак схемада уланган бўлса, фаза чўлғамидаги магнит оқим, электр юритувчи куч ва кучланиш синусоидал формада қолади. Юқорида кўриб ўтилганларга асосан чўлғамларидан бирортаси учбурчак схемада уланган трансформаторларнинг чўлғамлари юлдуз ва зигзак схемада уланган трансформаторларга нисбатан афзал эканлигини кўрамиз. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling