Щзгармас ток машиналари


Download 4.44 Mb.
bet12/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

8-расм. Уч фазали, уч устунли трансформаторнинг
магнит занжири

Устундаги магнит оқимнинг Фy хар хил қийматларига асосан устундаги Ву, тўсиндаги Вт, ва хаво бўшлиьидаги В магнит индукциялар хисобланади. Аниқланган магнит индукцияларга асосан магнит ўзакни тайёрлашда фойдаланилган электротехник пўлатнинг турига асосан справочникларда келтирилган магнитланиш эгри чизиқларидан фойдаланиб, хар бир бўлакнинг магнит майдон кучланганлиги Ну, Нт, Н лар аниқланади. У холда уч фазали трансформаторларнинг битта фазасидаги магнитловчи куч


F = Hуlу+ Hт lт +nф  (2-4)
бу ерда  - хаво бўшлигини катталиги; lу,, lт - лар устун ва тўсинлардаги магнит куч чизиьининг ўртача узунлиги.
Магнитловчи токнинг реактив ташкил этувчиси
(2-5)
бу ерда: W - чўлғамнинг ўрамлар сони, К - магнитловчи ток таркибида юқори тартибли гармоникаларни мавжудлигига боьлиқ бўлган коэффициент бўлиб, индукциянинг Ву=1,0 Тл дан Ву=1,4 Тл гача бўлган қийматларида бу коэффициент тахминан К=1,5 ва К=2,2 га тенг бўлади.
Иккинчи усул магнит ўзакдаги магнит майдонни хисоблашга ёки уни магнитловчи яoни реактив қувватини хисоблашга асосланган. Фараз қилайлик, В ва Н синусоидал шаклда ўзгараётган магнит майдон индукцияси ва кучланганлигининг амплитудалари бўлишсин, у холда майдоннинг бирлик хажмига тўьри келадиган магнит энергиянинг энг катта қиймати
(2-6)
бирлик хажмга `тўьри келадиган реактив қувват
Q (2-7)
хажми V га ва оьирлиги G га тенг бўлган магнит ўзакдаги реактив қувват
Q (2-8)
бу ерда qп – магнит ўзакнинг бирлик массасига тўьри келадиган реактив қувват.
хаво бўшлиьидаги реактив қувват
Q (2-9)
бу ерда S - хаво бўшлиьининг юзаси
n – хаво бўшлиьининг сони
q - хаво бўшлиьининг бирлик хажмидаги реактив қувват исрофи.
Трансформаторнинг магнитловчи қуввати
Qо = m E Iоr (2-10)
у холда магнитловчи токнинг реактив ташкил этувчиси

Iоr = = (2-11)


бу ерда: m - фазалар сони, Е-чўлғамдаги электр юритувчи куч.


Магнитловчи қувват Qо ни аниқлаш учун магнит ўзакни тайёрлашда сарфланган электротехник пўлатни массасини хисобланади. Магнит ўзакдаги актив қувватнинг исрофларини Рмг магнит ўзакни тайёрлашда фойдаланилган пўлатнинг турига асосан хисобланади. Магнит ўзакнинг бўлакларидаги қувватнинг солиштирма исрофларини махсус адабиётларда келтирилган магнитланиш жадвалидан аниқлаб, актив қувватнинг умумий сарфини хисоблаш мумкин.
РмгуGy+ ртGт (2-12)

бу ерда: ру ва рт – магнит ўзакнинг устунидаги ва тўсинидаги актив қувватнинг солиштирма исрофлари; Gу ва Gт лар устун ва тўсинларнинг оьирлиги.


Магнитловчи токнинг актив ташкил этувчиси
Iоa = (2-13)
Тўла магнитловчи ёки салт ишлаш токи
Iо= (2-14)
Куч трансформаторларида магнитловчи ток Iо номинал токга нисбатан кичик бўлиб, номинал кучланишга уланган трансформаторларда номинал токнинг (0,54)% фоизини ташкил этади. Магнитловчи токнинг кичик қийматлари катта қувватли трансформаторларга таалуқли бўлиб, катта қийматлари эса кичик қувватли трансформаторларга тегишли.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling