Щзгармас ток машиналари


Download 4.44 Mb.
bet13/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм


Назорат учун саволлар.


1. Трансформаторларнинг магнитланиш жараени чулгамларни уларни уланиш схемасига кандай богланган?


2. Магнит занжирнии кандай хисоблаш мумкин?
3. Чулгам индуктивлиги деб нимага айтилади?
4. Магнит узакни туйиниши деганда нимани тушунасиз?
5. Бирламчи чулгамдаги кучланишни мувозанат тенгламасини езинг
6. Магнитланиш токини ташкил этувчиларини айтиб беринг
7. Магнит занжирини хисоблашда магнит узак нечта элементга бўлинади?
8. Трансформаторларни магнитловчи куввати кандай аникланади?
9. Тула магнитловчи токни кандай аниклаш мумкин?
10. Магнит занжирни хисоблашда узининг массаси нима учун хисобланади?


Адабиётлар: I. 262-270 бетлар, II. 23-32 бетлар


3-МАЪРУЗА


УЧ ФАЗАЛИ ТРАНСФОРМАТОРНИНГ САЛТ ИШЛАШ ЖАРАЁНИДА ХОСИЛ БЎЛАДИГАН ЭЛЕКРТ ЮРИТУВЧИ КУЧЛАР, ТАРАНСФОРМАЦИЯЛАШ КОЭФФИЦИЕНТИ. ЭЛЕКТР ЮРИТУВЧИ КУЧЛАРНИНГ ЧЎЛҒАМЛАРИНИНГ УЛАНИШ СХЕМАСИГА БОҒЛИҚЛИГИ.




Режа

  1. Трансформаторнинг салт ишлаши

  2. Трансформаторнинг чўлғамларини индуктивлиги

  3. Идеал трансформаторнинг трансформациялаш коэффициенти



Таянч сузлар ва иборалар.


Кучланиш тенгламалари, сигим туклари, кучланиш тенгламасини комплекс куриниши, иккиламчи чулгамни бирламчи чулггамга келтириш, алмаштириш схемалари, магнитловчи контур.


1. Трансформаторнинг салт ишлаши




1.1. Бир фазали трансформаторнинг салт ишлаш режими



Трансформаторнинг бирламчи чўлғами ўзгарувчан ток тармоьига уланиб, U1 кучланиш берилса ва иккиламчи чўлғам истеoмолчига уланмаган бўлса, бу режим трансформаторнинг салт ишлаш режими дейилади. Трансформаторнинг салт ишлаш режимининг ахамияти катта, чунки унинг ёрдамида тажриба усули билан трансформаторнинг мухим қийматларидан бўлган: а)трансформациялаш коэффициенти; б) салт ишлаш токи: ва в) салт ишлаш қувват исрофларини аниқлаш мумкин.
Трансформаторнинг салт ишлаш режими, айниқса, қисқа туташув режими билан биргаликда алохида ахамиятга эга. Бу режимлар ёрдамида трансформаторнинг ф.и.к. ва юклама остида ишлаш режимларидаги маoлумотларни трансформаторларнинг юклама остида ишлашини тажрибада текширмасдан туриб, аналитик усуллар ёрдамида аниқлаш имконини беради. Биз салт ишлаш режимини, анча содда бўлган бир фазали трансформаторнинг салт ишлаш режимини ўрганишдан бошлаймиз. Бир фазали трансформаторнинг салт ишлаш режимини ўрганишда қўлланган усулларини уч фазали трансформаторни салт ишлаш режимини ўрганишда татбиқ этиб, уларнинг салт ишлаш режимларини хусусий томонларини алохида кўриб чиқамиз. Бошқа режимлардан фарқлаш учун трансформаторнинг салт ишлаш қийматлари «0» индекси билан белгиланади. Масалан, U`20, I0, I10, Р0 ва хоказолар.
Трансформаторнинг бирламчи чўлғам клеммалари А-х га f1 частотали кучланиши U10 га тенг бўлган ўзгарувчан ток манбага улаймиз. Иккиламчи чўлғамнинг а-х учларига юк уланмаган (10-расм), шу сабабли I2=0.
U10 кучланиш таoсирида бирламчи чўлғамдан салт ишлаш токи оқиб ўтади. Бу ток бирламчи чўлғамлардаги катталиги i0W1 га тенг бўлган магнит юритувчи кучини хосил қилади. Магнит юритувчи куч салт ишлаш магнит майдони Ф0 ни хосил қилади.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling