Щзгармас ток машиналари


Хақиқий трансформаторнинг салт ишлаши


Download 4.44 Mb.
bet15/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

1.3. Хақиқий трансформаторнинг салт ишлаши


Хақиқий трансформаторнинг асосий жараёнларини ўрганишда идеаллаштирилган трансформаторни ўрганишда хисобга олинмаган сочилиш майдонини ва пўлатдаги қувват исрофларини хисобга олинади. Бирламчи чўлғамнинг сочилиш майдони шу чўлғамда сочилиш электр юритувчи кучини индукциялайди. Салт ишлаш қувват исрофи (пўлат исрофи) трансформаторнинг тармоқдан қабул қилиб олаётган Ро қуввати хисобига қопланади ва бир фазали трансформаторларда Ро=U1Iоа га тенг деб қабул қилинади. Бунда Iоа - салт ишлаш токининг актив ташкил этувчисини эффектив қиймати. Шундай қилиб реал трансформаторнинг салт ишлаш токи иккита ташкил этувчидан иборат:


а) асосий магнит майдонни хосил қилувчи, эффектив қиймати Iо га тенг бўлган магнитловчи ток; б) актив ташкил этувчи Iоа
Вектор диаграммада Iо нинг йуналиши Фо нинг йуналиши билан мос келади. Тўла магнитловчи носинусоидал ток нинг эффектив қийматини аниқлаш учун, синусоидал магнитловчи ток билан магнитловчи токнинг актив ташкил этувчиларини геометрик кўшамиз:



Кўпинча магнитловчи токнинг актив ташкил этувчиси Iоа салт ишлаш токи Iо нинг 10% идан хам кичик , яoни Iоа<0,1Iо бўлади. Шу сабабли унинг Iо нинг қийматига таoсири жуда хам кам (0,5% дан хам кичик). Салт ишлаш токининг ўзгариш эгри чизиьини олдинги мавзуларда кўриб ўтилган усул ёрдамида чизиш мумкин. Салт ишлаш токини Iо гармоник қаторга ёйиб, магнит ўзакдаги магнит оқимини магнитловчи токнинг асосий гармоникасидан  бурчакга орқада қолишини аниқлаймиз. Салт ишлаш токининг актив ташкил этувчиси Iоа нинг Iо га таoсири қиймат жихатдан жуда кичик бўлса хам токнинг шакли ва фазасида кўпроқ кўринади. Бу таoсирни текширишда фақат гистерезис қувват исрофларини хисобга оламиз, чунки иссиқ жуваланган пўлатларидан тайёрланган магнит ўзакларда бу қувват исрофи (f=50Гц да) Ро нинг тахминан 85% ни ташкил этади. Гистерезис сиртмоьида индукциянинг хар бир қийматига гистерезис сиртмоьининг ортувчи ва пасаювчи қисмларида икки хил салт ишлаш токлари мос келади. Масалан, 10-расмдаги гистерезис баргининг ортувчи қисмида индукциянинг В1 катталигига i01 салт ишлаш токи мос келса, пасаювчи қисмидаги индукциянинг В2 қийматига салт ишлаш токининг i02 қиймати мос келади.





Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling