Щзгармас ток машиналари


Трансформаторларнинг алмаштириш схемалари


Download 4.44 Mb.
bet23/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

3. Трансформаторларнинг алмаштириш схемалари


Трансформаторларнинг иш режимларини ўрганишда уларнинг алмаштириш схемаларидан хам фойдаланиш мумкин. Алмаштириш схемаларини чўлғамлари келтирилган транс-форматорнинг кучланишлар тенгламалари системаси асосида чизилади. Кучланишлар тенгламаларини системасидаги ва алмаштириш схемасидаги қаршиликлар трансформаторгача ва трансформатордан кейин уланган қаршиликларни ўз ичига олади.


Чўлғамлари ўзаро электромагнит боьланишда бўлган трансформаторнинг алмаштирш схемасини элементлари орасида электрик боьланиш мовжуд бўлган схема билан алмаштирилса, трансформаторнинг ишини аналитик ва график усуллар ёрдамида текшириш жараёни янада соддалашади. Умуман, бу масала (трансформатор схемасини алмаштириш масаласи) бир неча ечимга эга бўлиши мумкин, яoни бир неча турдаги алмаштириш схемаларини учратиш мумкин. Лекин уларнинг хар бири трансформаторнинг асосий электр юритувчи куч ва магнит юритувчи куч тенгламаларини каноатлантиришлари шарт.
Трансформаторлар назариясида фақат "Т-симон" деб номланган алмаштириш схемасидан фойдаланилади. "Г-симон" номи билан аталувчи яна бошқа алмаштириш схемаси асинхрон машиналар назариясида кўпроқ қўлланилади.
Келтирилган трансформаторнинг кучланишлар тенгла-маларини қаноатлантира оладиган алмаштириш схемалари 14-расмда кўрсатилган. Бундай эквивалент трансформаторнинг хар бир чўлғами иккита кетма-кет уланган ьалтакдан иборат. Трансформаторнинг 14,а-расмдаги алмаштириш схемаси сочилиш магнит майдонини ва чўлғамдаги қувват исрофларини хисобга олинмасдан чизилган, 14,б-расмда эса, актив қувватнинг исрофларини хисобга олиниб чизилган алмаштириш схемаси келтирилган.
Келтирилган тарнсформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чўлғамларини ўрамлар сони тенг бўлиб, иккала чўлғамида бир хил катталикдаги электр юритувчи куч лар индукциялангани учун магнитловчи контурни умумлаштириш мумкин.
Трансформаторнинг алмаштириш схемасидаги умумлаштирилган чўлғам асосий магнит майдони Фо ни хосил қилувчи магнитловчи контур вазифасини бажаради ва унда сарфланаётган электр қувват пўлатдаги қувват исрофи Рп билан аниқланади.
а) б)







Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling