Щзгармас ток машиналари


Трансформаторларни қизиши ва совуши


Download 4.44 Mb.
bet26/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

4.1. Трансформаторларни қизиши ва совуши


Трансформаторларда энергиянинг ўзгариши қувват исрофлари билан боьлиқ равишда бўлиб ўтади. Қувват исрофларининг кўп қисми трансформаторнинг актив қисмининг магнит ўзагида ва чўлғамларида иссиқлик кўринишида ажралиб чиқади. Трансформаторларнинг магнит ўзагидаги магнит исрофлари бирламчи U1 кучланишнинг квадратига пропорционал бўлиб, чўлғамлардаги электрик исрофлар эса, бирламчи ва иккиламчи чўлғамлардаги токларнинг квадратига тўьри пропорционал бўлади.


Трансформаторларнинг иш режими ўзгарганда улардаги электрик қувват исрофлари ўзгариб, бирламчи кучланишни квадратига пропорционал бўлган магнит исрофлар ўзгармасдан қолади. Қувват исрофларининг бир қисми трансформаторларнинг магнит майдонида жойлашган конструктив элементларида (бакда, махкамлаш деталларида ва бошқалар) мавжуд бўлади.
Трансформаторлардан ажралиб чиқаётган иссиқлик унинг элементларини қиздиради ва элементларини харорати ўраб турган мухит хароратидан ортиб кетади.
Трансформаторнинг хароратини ортиши ундан ўраб турган мухитга узатилаётган иссиқлик оқимини ортишига олиб келади, чунки иссиқлик оқими трансформаторни қизиган қисмининг хароратини ўраб турган мухит хароратига нисбатан ортишига пропорционал бўлади.
Трансформаторнинг қарор топган харорати унинг совутиш тизимига боьлиқ. Трансформаторларни ва уларнинг совутиш тизими шундай лойихаланиши керакки, унинг қисмларининг харорати рухсат этилган чегарадан ортиб кетмаслиги шарт. Трансформаторларни қисмларининг хароратини ортиши унинг химояловчи материалларини емирилишига яoни электрик ва механик мустахкамлигини пасайишига сабаб бўлади.
Ўтказилган тажрибаларда, трансформаторларнинг хароратини рухсат этилган қийматларидан 8С га ортиши, унинг иш муддатини икки мартагача қисқартириши мумкинлиги аниқланган.
Трансформатор номинал режимда ишлаганда қисмларининг хароратини ўраб турган мухит хароратига нисбатан ортиши Давлат стандартида рухсат этилган С қийматлардан ортиб кетмаса, трансформатор 15-20 йил давомида ишлаши мумкин:
мойли трансформаторлар учун:
чўлғам …………………………………………………………………………………………… 65
магнит ўзакнинг ва конструктив қисмларнинг ташқи
юзаси ....….......................................................................………… 75

Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling