Щзгармас ток машиналари


Трансформаторни кучланишини юкламадан ажратиб ростлаш


Download 4.44 Mb.
bet29/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

2. Трансформаторни кучланишини юкламадан ажратиб ростлаш


Бу усул ёрдамида кичик ва ўрта қувватли куч трансформаторларининг кучланишини номинал кучланишига нисбатан 5% га ёки катта қувватли куч трансформаторларида 2.5% ва 5% ростлаш қурилмалари қўлланилади. Биринчи холда кучланишни ростлаш жараёни учта поьонада, иккинчи холда бешта поьонада бажарилади.




16-расм. Трансформаторларда кучланишни ростловчи
чўлғамларнинг схемаси


Чўлғамлардаги ростлаш шохобчалари қайси томонда ростлаш жараёни бажарилаетган бўлса ўша чўлғамда хосил қилинади. Ростлаш жараёнида трансформаторнинг ростлагич чўлғам-ларида магнит майдон Фп жуда оз ўзгаради. Чўлғамнинг баландлиги бўйича ўртада кучланишни ўзгартирувчи ьалтакларни ўрнатилганда чўлғамнинг ток оқаётган қисмлари тўсинларга нисбатан симметрик жойлашади. Акс холда чўлғамнинг сочилиш магнит оқими кўпаяди ва қисқа туташув режимларида чўлғамларга таoсир этадиган кучлар тез ортиб кетиши мумкин.
Кучланишни ростлаш схема-ларини танлашда чўлғамнинг турига, қувватига эoтибор берилади. Кўп қатламли цилиндрик чўлғамларда кучланишни ростлаш мақсадида 16,а-расм схема қўлланиши мумкин, 16,б-расмдаги схемани фаза чўлғами хар хил томонга ўралган иккита қисмдан иборат бўлган трансформаторларда қўллаш мумкин. Юқоридаги расмда келтирилган схемалар қўлланганда учала фазалар учун битта ростлагич ишлатилади. Ростлагичлар бакнинг ичида жойлаштирилиб, ўқи бакнинг ташқарисига чиқарилади.


3. Трансформаторларнинг кучланишини юкламадан ажратмасдан ростлаш


Бу усул асосан истеoмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таoминлаш мақсадида қўлланилади. хозирги пайтда ишлаб чиқарилаётган трансформаторлар чўлғамларини истеoмолчидан ажратмаган холда кучланишини 610% га ростлашга хисобланган. Ростлагичнинг хар бир босқичида кучланиш 1,25%1,67% га ўзгаради. Ростлаш жараёнини оралиқ холатида чўлғамнинг кучланишни ростлаш жараёнида иштрок этаётган шохобчалари қисқа туташув режимида бўлади, у холда қисқа туташув токини камайтириш мақсадида ростлаш схемасида токни чегараловчи реактор ёки актив қаршиликлар қўлланилади. Кучланишни ростлаш учун чўлғамларнинг ишга уланган шохобчаларини уланиш схемаларини махсус релелар билан бошқариладиган контакторлар системасидан фойдаланилади. Реактор ва ростлагич қурилмаси трансформатор бакининг ичига, контакторлар эса алохида бакка жойлаштирилади. Бу контактлар орасида хосил бўладиган электр ёйи таoсирида трансформаторнинг совутгич агенти бўлган трансформатор мойининг таркибини бузилишидан сақлаши мумкин.





Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling