Щзгармас ток машиналари


Трансформаторнинг фойдали иш коэффициенти


Download 4.44 Mb.
bet30/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

4. Трансформаторнинг фойдали иш коэффициенти


Трансформаторни қувват исрофлари чўлғамларидаги электрик исрофларга ва магнит ўзакдаги магнит исрофларга бўлинади. Чўлғамлардаги уюрма токлар хисобига хосил бўлган қувват исрофлари унча катта бўлмаганлиги сабабли уларни чўлғамлардаги электрик исрофларга қўшиб хисобланади. Бундан ташқари трансформаторнинг ростловчи чўлғамларида ва конструктив элементларида сочилиш магнит оқими хисобига уюрма токлар хосил бўлади ва қўшимча қувват исрофларини келтириб чиқаради. Қувватнинг бу исрофлари токнинг квадратига пропорционал бўлганлиги сабабли уларни хам электрик исрофларга қўшиб хисобланади. Қисқа туташув қаршилигининг актив ташкил этувчисини тажрибада аниқланган қиймати, юқоридаги қўшимча исрофларни хам ўз ичига олади. Қувватнинг магнит исрофлари юклама ўзгарганда бироз ўзгариши мумкин, шунинг учун давлат стандарти магнит исрофларни салт ишлаш режимининг қуввати Р0 га тенг деб қабул қилишни тавсия этади. Қувватнинг қўшимча электрик исрофларини трансформаторнинг чўлғамларидаги қисқа туташув қуввати Рқ га тенг деб хисобланади. Агар трансформаторнинг юкламаси номинал юкламадан фарқ қилса, у холда юкламанинг IIн қий-матларидаги электрик исрофларни Рк га тенг деб қабул қилинади, бу ерда Кюк юкланиш коэффициенти дейилиб, қуйидагича аниқланади Кюк =I2/I2н. Шундай қилиб, номинал кучланиш остида ишлаётган трансформатордаги қувват исрофларининг йиьиндиси


Рмгэл02юк Рк (6-1)


Истеoмолчига узатилаетган фойдали қувватни Давлат стандарти бўйича қуйидагича хисобланади.


Р2юк Sнсоs2 (6-2)


Бу формулада юклама ўзгарганда иккиламчи кучланишни бир оз ўзгаришини хисобга олинмайди. Юқорида айтиб ўтилганларига асосан трансформаторнинг фойдали иш коэффициенти
= (6-3)
Трансформатордаги ўзгарувчи қувват исрофлар, яoни электр исрофлар ўзгармас, магнит исрофларга тенг бўлганда фойдали иш коэффициенти энг катта қийматига эришади.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling