Щзгармас ток машиналари


Трансформаторларнинг трансформациялаш коэффициентларини бир хил бўлиши шарти


Download 4.44 Mb.
bet33/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

2. Трансформаторларнинг трансформациялаш коэффициентларини бир хил бўлиши шарти


Фараз қилайлик, бирламчи ва иккиламчи кучланишлари тенг бўлмаган Е2 > Е2 иккита трансформатор параллел ишлашга уланган бўлсин. Бу трансформаторларнинг чўлғамларини уланиш гурухлари бир хил ва қисқа туташув кучланишлари тенг бўлсин. Трансформаторларнинг чўлғамлари хосил қилган берк контурда иккиламчи электр юритувчи кучларнинг фарқи E хосил бўлади ва иккиламчи чўлғамлар орқали электр юритувчи кучларнинг фарқига пропорционал бўлган мувозанатлаштирувчи Iм токи оқиб ўтади. Бу холда биринчи трансформатор бу токни узатади, иккинчи трансформатор эса уни истеoмол қилади. Чўлғамларда мувозанатлаштирувчи токлар таoсирида кучланиш U ни пасайиши хосил бўлади ва иккиламчи чўлғамларидаги кучланишларни тенглаштиради. Трансформаторларга юклама уланганда юклама токлари Iюк1 ва Iюк2 хосил бўлади. Мувозанатлаштирувчи токлар юклама токларига қўшилиб чўлғамлардаги токларнинг катталигини ўзгартиради ва трансформаторларни хароратини ортишига олиб келади. Давлат стандарти трансформациялаш коэффициент-ларининг фарқи 0.5% дан ортиқ бўлмаган трансформаторларни параллел ишлашга улаш мумкинлигини тавсия қилади. Давлат стандарти трансформациялаш коэффициентлари К<3 бўлган трансформаторларнинг трансформациялаш коэффициентларини фарқи 1 фоиздан ортиқ бўлмаган трансформаторларни параллел ишлаш учун улашга рухсат беради.




3. Қисқа туташув кучланишлари бир хил бўлиши шарти


Фараз қилайлик, учта параллел ишга уланган трансформатор-ларнинг чўлғамларини уланиш гурухлари бир хил ва трансформациялаш коэффициентлари тенг бўлиб, қисқа туташув кучланишлари Uк%1Uк%2Uк%3 тенг бўлмасин. Трансформаторлардаги кучланишни пасайиши хамма трансформаторларда бир хил бўлади.


U=U20 - U2, U= zI (7-3)


Трансформаторларнинг чўлғамларидан оқиб ўтаётган токлар I1+III+III=I шунинг учун параллел ишлаётган трансформаторларнинг тўла қувватларининг арифметик йиьиндиси юкламанинг тўла қувватига тенг.


SI+SII+SIII=S (7-4)


Параллел ишга уланган трансформаторлар ўртасида истеoмолчиларнинг тақсимланишини қуйидаги ифода ёрдамида аниқлашимиз мумкин:

(7-5)




бу ерда: S-истеoмолчининг тўла қуввати; Sнп - параллел ишга уланган трансформаторларнинг номинал қувватларининг йиьиндиси;Uk%п- параллел ишга уланган трансформаторларнинг қисқа туташув кучланишларининг йиьиндиси.


Юқоридагиларга асосан
SI :SII :SIII

яoни трансформаторларнинг нисбий юкламалари уларнинг қисқа туташув кучланишларига тескари пропорционал бўлади. Агар UКI%=UКII%=UKIII% бўлса, у холда, SI=SII=SIII яoни қисқа туташув кучланишлари тенг бўлса, трансформаторлар ўртасида юклама бир хил тақсимланади ва юклама ортганда трансформаторлар хам номинал қувватларига эришади. Қолган холларда қисқа туташув кучланиши катта бўлган трансформаторлар юкни озроқ олиб, қисқа туташув кучланишлари кичик бўлган трансформаторлар эса юкни кўпроқ олади.





Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling