Щзгармас ток машиналари


-расм. Уч фазали носимметрик токларнинг симметрик ташкил


Download 4.44 Mb.
bet36/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

19-расм. Уч фазали носимметрик токларнинг симметрик ташкил
этувчилари

трансформаторнинг фазаларидаги кучланишлар учун хам қуйидагиларни ёзиш мумкин.


Uа1 Uв1 Uс1 ; Uа2 Uв2 Uс2 ; Uа0 Uв0 Uс0 .

Бошқа кетма-кетлик токлари ва кучланишларининг тизимларини хисобга олмаган холда айрим кетма-кетлик кучланишлари ва токларини тизимларига математик ва график тахлил қилишнинг бизга маoлум усулларини қўллаш мумкинлиги бу усулнинг бошқа усулларга нисбатан афзал эканлигини кўрсатади. Симметрик ташкил этувчилар усули суперпозиция усулини қўллашни кўзда тутганлиги учун бу усулни уч фазали системанинг параметрлари орасида фақат чизиқли боьланиш мавжуд бўлган холларда тадбиқ этиш мумкин.




2.Тўғри ва тескари кетма-кетлик токлари учун алмаштириш схемалари ва қаршиликлари.

Симметрик режимда ишлаётган трансформаторнинг паст (а ва в) ва юқори (А ва В) кучланишли чўлғамларининг иккита фазасини ўринлари алмаштирилса, истеoмолчиларнинг ва трансформаторнинг иш жараёни ўзгармайди, лекин бу ўзгартириш ток векторларининг кетма-кетлигини ўзгартиради, яoни тескари кетма-кетлик токлари вужудга келади. Демак, тескари кетма-кетлик токлари хам тўьри кетма-кетлик токларига ўхшаш трансформацияланар экан.


Шундай қилиб, юқоридаги тахлиллардан шуни айтиш мумкинки, тўьри ва тескари кетма-кетлик токлари учун симметрик режимда ишлаётган трансформаторнинг алмаштириш схемаси ўзгармасдан қолар экан (19-расм). Трансформаторнинг қаршилиги бу токлар учун бир хил бўлиб қисқа туташув қаршилигига тенг.
хар қандай симметрик статик қурилма (трансформатор, узатиш тармоқлари, электр печлар ва х.к.) тўьри ва тескари кетма-кетлик токлари учун бир хил катталикдаги қаршиликка эга.

3. Трансформаторнинг нолp кетма-кетлик токлари учун алмаштириш схемалари


Нолp кетма-кетлик токлари хосил қилган магнит оқими Фок бирламчи ва иккиламчи чўлғамларда ўз ва ўзаро индукция электр юритувчи кучини хосил қилади ва бу электр юритувчи кучларга ўз ва ўзаро индукция индуктив қаршиликлари мос келади. Агар чўлғамлар бир хил ўрамлар сонига келтирилган бўлса, у холда тўьри кетма-кетлик токларига ўхшаб Т кўринишидаги алмаштириш схемаларини тузиш мумкин (20,а-расм).


Алмаштириш схемаларидаги элементларнинг параметрлари магнит занжирнинг тузилиши ва чўлғамларга боьлиқ бўлиб, чўлғамларнинг уланишига боьлиқ бўлмайди. Уланиш схемасига фақат нолp кетма-кетлик қаршиликлари боьлиқ бўлади. Чўлғамлари Yо/Yо схемада уланган трансформаторда нолp кетма-кетлик токлар чўлғамларда ва ташқи бирламчи ва иккиламчи занжирларда хам мавжуд бўлади. Yо/ схемасида уланган трансформаторни чўлғамида нолp кетма-кетлик токлари факат чўлғам ичида оқиб ўтади.


Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling