28-расм. Уч чўлғамли трансформаторнинг соддалаштирилган
алмаштириш схемаси
К12= K13= .
Уч чўлғамли трансформаторнинг алмаштириш схемаларида иккита иккиламчи занжири мавжуд бўлиб, магнитловчи токи кичик бўлганлиги учун алмаштириш схемасида магнитловчи контурини чизиш талаб қилинмайди. Уч чўлғамли трансформаторларда иккиламчи чўлғамлардан бирортасидаги юкламанинг ўзгариши бошқа иккиламчи чўлғамдаги кучланишнинг ўзгаришига сабаб бўлади, чунки биринчи чўлғамдаги кучланишни пасайиши Z1I1 хам ўзгаради. Уч чўлғамли трансформаторларнинг вектор диаграммасини алмаштириш схемасига асосан икки чўлғамли трансформаторнинг вектор диаграммасига ўхшаш қуриш мумкин.
Давлат стандарти уч чўлғамли куч трансформаторларини қуйидаги қувват нисбатларида тайёрлашни тавсия қилади:
1. 100% 100% 100%
2. 100% 100% 67%
3. 100% 67% 100%
4. 100% 67% 67%
Уч чўлғамли трансформаторларнинг қисқа туташув кучланишлари энг катта қувватли чўлғамини номинал токига мос келувчи токларига нисбатан хисобланади.
Пайвандалаш трансформаторлари бир фазали пасайтирувчи трансформаторга ўхшаш бўлиб, иккиламчи чўлғаминниг кучланиши U2=6070Вни ташкил қилади, бу кучланиш пайвандлаш электродлари орасида электр ёйининг тўлиқ ёнишини таoминлайди. Пайвандлаш трансформатори номинал юкламагача юкланганда иккиламчи чўлғамининг кучланиши 30В гача камайиши мумкин. Пайвандлаш трансформатори учун қисқа туташув режими нормал режим бўлиб хисобланади, шунинг учун бу трансформаторнинг ташқи тавсифи кескин пасаювчи характерга эга.
Пайвандлаш трансформаторининг чўлғамларининг индуктивлиги катта бўлганлиги сабабли уларнинг қувват коэффициенти соs 0.4 ёки 0.5 га тенг бўлади.
29-расм. Реактив катушкали пайвандлаш
трансформаторлари
Ишлаб чиқариш корхоналарида чўлғамларининг индуктивлиги магнит ўзакнинг устки тўсин билан устунлари орасидаги хаво бўшлиьининг катталигига боьлиқ равишда ўзгарувчан реактив катушкали пайвандлаш трансформаторлари (29-расм) кенг қўлланилади. Якка тартибда пайвандлаш учун қуввати 30 кВА гача ва автоматик пайвандлаш учун қуввати 100 кВА ва ундан катта бўлган пайвандлаш трансформаторлари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |