Щзгармас ток машиналари


Download 4.44 Mb.
bet42/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

1. Автотрансформаторлар


Куч трансформаторларида паст кучланишли чўлғам билан юқори кучланишли чўлғамлар ўртасида фақат электромагнит боьланиш мавжуд.


Автотрансформаторлар деб паст кучланишли ва юқори кучланишли чўлғамлари орасида магнит боьланишдан ташқари электр боьланишлар хам мавжуд бўлган трансформаторларга айтилади.
Автотрансформаторларнинг бирламчи чўлғамлари паст кучланишли ва юқори кучланишли манбаларига уланиши мумкин (27-расм). Иккала холда хам

Uю=Uп+U2 (8-25)


Буни қуйидаги расмдан хам кўриш мумкин





27-расм. Бир фазали автотрансформаторнинг схемаси

Автотрансформаторлардан кучланишни ошириш ва пасайтириш мақсадларида фойдаланиш мумкин. Автотрансформаторларда электр юритувчи куч ва токлар умумий холдаги трансформаторларга ўхшаш нисбатларда бўлади.




(8-26)

бу ерда Кат –автотрансформаторнинг трансформациялаш коэффициенти.


Автотрансформаторларда икки хил қувват хисобланади:
ички қувват ёки хисобланган қувват

Sи=E1I1=E2I2 (8-27)


ва ташқи (ўтувчи) қувват
Sт =UпIп=UюIю (8-28)

Бирламчи чўлғамдан иккиламчи чўлғамга магнит майдон ёрдамида узатиладиган қувватга автотрансформаторнинг ички қуввати деб аталади. Sит чунки қувватнинг бир қисми ташқи занжирга (истеoмолчиларга) чўлғамлар орасидаги электрик боьланиш орқали оқиб ўтади. Автотрансформаторларни тайёрлаш учун сарфланадиган электротехник материаллар ва автотрансформаторнинг ўлчамлари ички қувватга асосан аниқланади, шунинг учун Sит автотрансформаторлардан фойдаланиш Sи=Sт бўлган куч трансформаторларга нисбатан фойдали. Ўтказилган амалий тажрибалар ва хисоблашлар трансформациялаш коэффициенти бирга яқин бўлган автотранс-форматорларни қўллаш афзаллигини кўрсатди.


Кейинги пайтларда автотрансформаторлардан юқори кучланишли (110, 154, 220, 500кВ) электр тармоқларни бир-бирига улашда қўлланилмоқда. Уч фазали авто-трансформаторларнинг чўлғамлари юлдуз шаклида уланиб, магнит оқим таркибидаги учинчи гармоникани йўқотиш учун шу гармониканинг қувватига нисбатан хисобланган учинчи чўлғам магнит ўзакка ўрнатилади. Автотрансформаторларда чўлғамларни учбурчак схемада улаш кам қўлланилади. Бу транс-форматорлардаги қувват исрофлари ва қисқа туташув кучланишлари куч трансформаторларникига ўхшаш бўлади. Агар қувват исрофларини ва қисқа туташув кучланишларини автотрансформаторнинг «ўтиш» қувватига нисбатан хисобланса, бу катталиклар куч трансформаторларига нисбатан Sт/Sи марта кичик бўлади. Шунинг учун электр энергияни узатишда кўлланилган автотрансформаторларнинг фойдали иш коэ-ффициентлари ортиб кетади, кучланишнинг пасайиши эса камаяди.

Автотрансформаторлар асосан кучланиши унча кўп ўзгартирилмайдиган двигателларни юргизиб юборишда куч-ланишни пасайтирувчи элемент сифатида қўлланилади. Чўлғамлар орасида электрик боьланиш мавжуд бўлганлиги учун паст кучланишли чўлғам ва унга уланган аппаратларни химояловчи материаллари юқори кучланишли чўлғам куч-ланишига нисбатан хисобланган бўлиши шарт.


Автотрансформаторларнинг номинал юкланиш режими деб чўлғамларни завод шитокида кўрсатилган номинал ток билан икки минутли юкланишига айтилади.
Автотрансформатор чўлғамларининг харорати 135С дан ошмаслиги шарт. Автотрансформаторларнинг ф.и.к. лари и 99.7% га етиб боради.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling