Щзгармас ток машиналари
Тўьрилагич қурилмалари учун трансформаторлар
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Уч чўлғамли трансформаторлар
2. Тўьрилагич қурилмалари учун трансформаторларТўьрилагич қурилмалари учун қўлланиладиган транс-форматорларнинг ўзига хос бир қатор хусусиятлари бўлиб уларни лойихалашда хисобга олиш шарт. Трансформаторни фаза чўлғамлари уланган тўьрилагич қурилманинг вентиллари навбатма-навбат очилганлиги сабабли, бу трансформаторлар доим носимметрик режимда ишлайди. Катта қувватли тўьрилагич қурилмаларида қўлланиладиган трансформаторларнинг чўлғам-лари олти фазали қилиб тайёрланади. Вентилли ўзгартиргич қурилмаларига қўлланиладиган трансформаторларнинг иккиламчи чўлғамига токни бир томонга ўтказувчи вентиллар уланади. Бундай юкламаларга уланган трансформаторнинг ишида ўзига хос хусусиятлари пайдо бўлади. Трансформаторда тармоқга уланадиган ва вентил чўлғамлари бўлади, тармоққа уланган чўлғамлари асосан юлдуз ёки учбурчак кўринишда уланади. Трансформаторнинг иккиламчи чўлғамларини бир фазали токни кўп фазали токга айлантириш имконини берадиган бир, уч ва кўп фазали чўлғамлар кўринишида тайёрланади. Тўьрилагич қурилмаларида қўлланиладиган трансформаторларнинг иккинчи чўлғамлари қуйидаги кўринишда уланиши мумкин: 1. Бир фазали нолp нуқтали 2. 3 фазали нолp нуқтали 3. 3 фазали кўприкли 4. 6 фазали 60 га бурилган кучланиш олишга ёрдам берадиган Тўьриланган кучланишнинг пулpсациясини ва бирламчи чўлғамдаги токнинг гармоникаларини камайтириш мақсадида иккиламчи чўлғамнинг фазалар сонини кўпайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Тўьрилагич қурилмаларининг трансфор-маторларини номинал қуввати деб бирламчи ва иккиламчи чўлғамларининг номинал қувватларини яримларини йиьиндисига айтилади. 3. Уч чўлғамли трансформаторларУч чўлғамли трансформаторлар хам энергетикада кенг қўлланилади. Бу трансформаторларнинг битта бирламчи ва иккита иккиламчи чўлғамлари бор. Уч чўлғамли трансформаторлар хар-хил номинал кучланишли узатиш тармоқларини электр энергия билан таoминлаш ва трансформатор подстанцияларида трансформаторларнинг сонини камайтириш хисобига капитал сарфларни камайтириш мақсадларида фойдаланилади. Бу транс-форматорни вектор диаграммалари ва алмаштириш схемаларини тузиш, уларни иш тавсифларини тахлил қилиш мақсадларида иккинчи ва учинчи чўлғамларини биринчи чўлғамга келтирилади. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling