Щзгармас ток машиналари


Ўзгармас ток машиналарининг ишлаш принципи


Download 4.44 Mb.
bet47/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

3. Ўзгармас ток машиналарининг ишлаш принципи


Бизга маoлумки, ўзгармас ток машинасининг статор ва якорларининг магнит ўзаклари ферромагнит материаллардан тайёрланади. Ўзгармас ток машинасининг якорини айлантирилганда, қўзьатиш чўлғами хосил қилган асосий магнит майдон куч чизиқлари билан кесишган якорp чўлғамларида электр юритувчи куч индукцияланади. Якор чўлғамидаги электр юритувчи кучнинг йўналиши ўнг қўл қоидаси ёрдамида аниқланади. Магнит майдон ўзгармас бўлганлиги сабабли чўлғамдаги электр юритувчи куч айланиш электр юритувчи кучи деб аталади. Якор чўлғамининг битта ўтказгичидаги электр юритувчи куч


(9-1)
бу ерда:В - хаво бўшлигидаги магнит майдон индукцияси; - ўтказгичнинг узунлиги; V = 2рn - ўтказгичнинг чизиқли тезлиги.
Секциянинг ўтказгичлари симметрик бўлганлиги сабабли, уларда бир хил катталикдаги электр юритувчи кучлар хосил бўлиб, улар контур бўйича қўшилади ва чизиқли тезлик билан айланаётган якор чўлғамининг битта ўрамидаги электр юритувчи куч қуйидагича бўлади:


(9-2)
Якор чўлғамлари навбатма-навбат шимолий ва жанубий қутб ўзаклари остида бўлганлиги сабабли хосил бўлган электр юритувчи куч ўзгарувчан характерга эга бўлади (32.а-расм). Электр юритувчи кучнинг тарқалиш формаси вақтга боьлиқ равишда индукция В нинг хаво бўшлиьи бўйлаб тарқалиш характерига ўхшаш бўлади. Лекин якор чўлғамидаги ўзгарувчан ток коллектор ёрдамида ўзгармас ток кўринишига келтирилиб, ташқи занжирга узатилади. хақиқатан хам якор билан бирга коллектор 90 га бурилганда якорни ўтказгичларидаги э.ю.к нинг йўналишини ўзгариши билан бир вақтда чўткалар оcтидаги коллектор пластиналари хам алмашади. Шунинг учун юқоридаги чўтка остидаги коллектор пластинаси доим шимолий қутб ўзаги остидаги жойлашган ўтказгич билан уланган бўлиб, пастдаги чўтка остида жойлашган коллектор пластина билан эса жанубий қутб ўзаги остида жойлашган ўтказгич уланган бўлади. Шундай қилиб, коллектор ёрдамида якор чўлғамидаги ўзгарувчан ток тўьриланиб, ташқи занжирга ўзгармас ток кўринишида узатилади. Якор чўлғамидаги токнинг ўзгариш эгри чизиьини (32,а-расм) абсцисса ўқининг пастидаги ярим даврини ишорасини ўзгартириб, ташқи занжирдаги ток ва кучланишнинг эгри чизиьини хосил қилиши мумкин (32,б-расм). Ташқи занжирдаги токнинг пулoсацияланиши камайтириш учун анча мураккаб конструкцияда тайёрланган якор чўлғами ва коллектор қўлланилади. Икки қутбли машиналарда электр юритувчи кучнинг частотаси якорнинг айланишлар сонига тенг f=n. Агар машинада жуфт қутблар сони р бўлса, у холда электр юритувчи кучнинг частотаси f = рn бўлади.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling