Щзгармас ток машиналари


Download 4.44 Mb.
bet55/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

3. Сиртмоқсимон чўлғам


Сиртмоқсимон чўлғамларни кўпинча параллел чўлғамлар хам деб аталади. Сиртмоқсимон чўлғамларнинг биринчи, иккинчи ва натижавий қадамлари бор. Биринчи қадам У1 ни аниқлашни биламиз, иккинчи қадам У2 иккита секциянинг қўшни томонлари орасидаги масофа. Чўлғамнинг натижавий қадами (37.а-расм).


У=У12
Сиртмоқсимон чўлғамнинг коллектор бўлинмаси, коллектор пластинасини қалинлиги билан пластиналар орасидаги химояловчи прокладка қалинликларининг йиьиндисига тенг. Иккита қўшни асосий қутб ўзакларининг ўртасидан, якорнинг ўқи йўналишида якорнинг магнит ўзагини юзасидан ўтган чизиқга геометрик нейтрал чизиьи деб аталади.


38-расм. Сиртмоқсимон чўлғам секциялари


Бу чизиқнинг хамма нуқталарида индукция В=0 нолга тенг. Сиртмоқсимон чўлғамларда чўткаларнинг ток билан бир хил юкланишини таoминлаш учун биринчи тартибли мувозанатлаштирувчи ўтказгичлар қўлланилади. Бу ўтказгичлар орқали мувозанатлаштирувчи токлар оқиб ўтади. Мувозанатлаштирувчи ўтказгичлар тенг потенциалли нуқталарни улайди. Ўзгармас ток машиналарида оддий сиртмоқсимон (38-расм) чўлғамлардан, ташқари мураккаб сиртмоқсимон чўлғамлар хам қўлланилади. Мураккаб сиртмоқсимон чўлғам m та оддий сиртмоқсимон чўлғамдан ташкил топган бўлади, уларни m қадамли чўлғамлар деб хам аташ мумкин.


4. Тўлқинсимон чўлғам


Тўлқинсимон чўлғамнинг (37.б-расм) хар бир параллел тармоьи хамма қутблар остида бўлганлиги сабабли, қутб ўзаклари остидаги магнит майдоннинг турли катталикка эга бўлишига қарамасдан, кетма-кет уланган секцияларда бир хил катталикдаги электр юритувчи куч индукцияланади. Бундан ташқари тўлқинсимон чўлғамнинг қадами бутун сон бўлмаганлиги сабабли бу чўлғамда тенг потенциалли нуқталар бўлмайди. Оддий тўлқинсимон чўлғамларнинг коллектор бўйича қадами Ук билан коллектор пластиналари сони К ўртасидаги боьланишга асосан чўлғамнинг қадами





Чўлғамнинг бирламчи қадами

Шунинг учун бу чўлғамларда баoзи мувозанатлаштирувчи ўтказгичлар бўлмайди. Тўлқинсимон чўлғамлар қўлланган ўзгармас ток машинани коллекторида ўзаро параллел уланган икки қутбли чўткалар ўрнатилади.
Оддий тўлқинсимон чўлғамлар билан бир қаторда мураккаб тўлқинсимон чўлғамлар хам қўлланилади. Бу чўлғамларнинг алохида секцияларини юклама токи билан бир хил юкланишлари учун иккинчи тартибли мувозанатлаштирувчи симлар қўлланилади. Бунинг учун чўлғамни тенг потенциалли қадамлари топилиб шу нуқталар мувозанатлаштирувчи сим ёрдамида уланади.

Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling