Щзгармас ток машиналари
-расм. Чўлғам секцияларини уланиш схемалари
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Секциялардаги электр юритувчи куч
36-расм. Чўлғам секцияларини уланиш схемалари.
а) сиртмоқсимон б) тўлқинсимон Ўзгармас ток машиналарида тўьриланган ток ва кучланишнинг пулсацияланишини камайтириш шунингдек, коллектор пластиналари орасидаги кучланишни пасайтириш учун чўлғамларни тайёрлашда қуйидаги шартга амал қилиш яoни Uн=110 220 B бўлганда K / 2Р = 12 35 бўлиши керак, яoни коллектор пластиналарининг сонини қутблар сонига нисбати белгиланган чегарадан чиқмаслиги шарт. 2. Секциялардаги электр юритувчи кучЧўлғам секцияларида хосил бўлган электр юритувчи кучни хисоблаш учун биз якорни ўз ўқи текислигида кесилган, паз ва чўлғам шу текисликда ётади деб қабул киламиз. Шунингдек, ёйилган якор қўзьалмас қутб ўзакларга нисбатан ўнгдан чапга харакатланади деб фараз қиламиз. Секцияда индукцияланган электр юритувчи куч секциянинг эни қутб бўлинмаси га тенг бўлганда энг катта қийматга эга бўлади, чунки бу холда секциянинг хаво бўшлиьидаги магнит оқими Ф билан илашиш оқими энг катта бўлади. Бунда секциянинг хар кандай холатида хам унинг актив томонларида қарама-қарши йўналган электр юритувчи куч хосил бўлади ва бу электр юритувчи кучлар секциянинг контури бўйлаб қўшилади. Шунга қарамасдан чўлғам секцияларининг эни яoни қадами У, қутб бўлинмаси дан фарқ қилади. Агар У1= бўлса тўла ёки диаметрал қадамли, У1> бўлса, узайтирилган ва У1< бўлганда қисқартирилган қадамли чўлғам дейилади. Қисқартирилган қадамли чўлғамни тайёрлаш учун рангли металл кам сарфланади. Чўлғам қадами паз ёки тишлар бўлинмалари орқали хам ифодаланиши мумкин. У1= бу ерда шундай сонки, у қўшилганда ёки айрилганда чўлғамнинг қадами У1, бутун сонга тенг бўлади. Якор чўлғамининг секциясида ва умуман чўлғамда ўзгарувчан электр юритувчи куч индукцияланади. Бизга маoлумки, синусоидал электр юритувчи куч вектор диаграммада вектор кўринишида чизилади. Секциялардаги электр юритувчи куч носинусоидал формада ўзгарганлиги сабабли вектор диаграммани чизишда электр юритувчи кучнинг биринчи гармоникасини хисобга олиш керак. Секцияларнинг томонлари магнит ўзакнинг турли пазларида жойлаштирилади шунинг учун хар хил пазларда жойлашган ўтказгичлардаги электр юритувчи куч векторлари бири-биридан фаза бўйича фарқ қилади. Магнит ўзакнинг қўшни пазларида жойлашган ўтказгичлардаги электр юритувчи кучларининг фаза фарқи қуйидагича ифодаланади: = бу ерда: р – жуфт қутблар сони; Z – пазлар сони. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling