Щзгармас ток машиналари


Download 4.44 Mb.
bet63/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Назорат учун саволлар.




1. Якор чулгами кандай магнит майдонни хосил килади?
2. Якор реакциясини турларини санаб беринг?
3. Коллектор пластинкаларни орасидаги кучланишлар нимага боглик?
4. Якор магнит майдони качон хосил булади?
5. Геометрик Нейтрал чизиги деганда нимани тушунасиз?
6. Магнит майдон деформацияси деганда нимани тушунасиз?
7. Коммутация жараени деб нимага айтилади?
8. Коммутация жараенининг яхшилашни асосий усули нимадан иборат?
9. Якорни параллел тормокларидаги ток качон уз йуналишини узгар-
тиради?
10. Коммутация неча хил булиши мумкин?
11. Учкунланишни механик сабабларига нималар киради?
12. Коммутация токи нечта ташкил этувчидан иборат?


Адабиётлар: I. 89-108 бетлар, II. 112-116 бетлар
12-МАЪРУЗА


ЎЗГАРМАС ТОК МАШИНАЛАРИНИНГ ГЕНЕРАТОР РЕЖИМИДА ИШЛАШИ УЛАНИШ СхЕМАСИ ВА АСОСИЙ ТЕНГЛАМАЛАРИ. ЎЗГАРМАС ТОК ГЕНЕРАТОРИНИНГ АСОСИЙ ТАВСИФЛАРИ ВА УЛАРНИ

ПАРАЛЛЕЛ ИШЛАТИШ


Режа:

  1. Ўзгармас ток машиналарининг генератор усулида ишлаши.

  2. Ўзгармас ток генераторларининг момент ва кучланиш тенгламалари.

  3. Ўзгармас ток машиналарининг салт ишлаш ва қисқа туташув тавсифлари.

  4. Ўзгармас ток генераторининг ташқи, ростлаш ва юкланиш тавсифлари.



Таянч сузлар ва иборалар


Кузготиш чулгами, параллел, кетма-кет, аралаш, момент тенгламалари, кучланиш тенгламалари механик бурчак, шеткалардаги кучланиш. Якор шеткаларидаги кучланиш, якорни айланиш тезлиги, иш режимлари, характеристиклари, юкланиш, росталш, ташки, киска туташув, салт юриш.


1. Ўзгармас ток машиналарининг генератор усулида ишлаши


Ишлаб чиқариш корхоналарида асосан ўзгарувчан ток қўлланилишига қарамасдан ўзгармас ток генераторлари хам турли корхоналарда транспортда ва қурилмаларда хозиргача қўлланилмокда. Бундай холларда ўзгармас ток генераторларининг якорлари электродвигателлар, пар турбиналари ёки ички ёнар двигателлари ёрдамида айлантирилади.


Ўзгармас ток генераторлари қўзьатиш усулига асосан икки турга бўлинади:1. Мустақил қўзьатишли ўзгармас ток генератори; 2. Ўзини-ўзи қўзьатувчи ўзгармас ток генератори.
Мустақил қўзьатишли ўзгармас ток генераторлари (44,а-расм) электромагнитли ва мангитоэлектрикли ўзгармас ток генераторларига бўлинади. Электромагнитли ўзгармас ток генераторларининг қўзьатиш чўлғамига қўзьатиш токи аккумлятор батареясидан ёки ўзгармас ток манбаидан олинади. Магнитоэлектрикли ўзгармас ток генераторларини асосий магнит майдони доимий магнит ўзаклар ёрдамида хосил қилинади. Ўзини-ўзи қўзгатувчи ўзгармас ток генераторларида асосий майдонни хосил қилиш учун, электр машинанинг ўзида хосил қилинган электр энергия сарфланади. Электромагнит қўзьатишли ўзгармас ток машиналарининг номинал қувватини 0,35 % фоизини қўзьатиш магнит оқимини хосил қилиш учун сарфланади. Ўзини-ўзи қўзьатувчи ўзгармас ток генераторлари қўзьатиш чўлғамини якор чўлғами билан уланиш усулига асосан қуйидаги турларга бўлинади: 1.Параллел қўзьатишли ёки шунтли (44,б-расм); 2. Кетма-кет қўзьатишли ёки сериесли (44,в-расм); 3. Аралаш қўзьатишли (44,г-расм). Расмлардаги узлуксиз ёй билан генератор режимида ва узилган ёй билан двигател режимида ишлаётган ўзгармас ток машинасининг якор чўлғамидаги токларнинг йўналишлари кўрсатилган.





Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling