Щзгармас ток машиналари
Ўзгармас ток генераторларининг момент ва кучланиш тенгламалари
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
Ўзгармас ток генераторларининг момент ва кучланиш тенгламалари
Ўзгармас ток генераторларидаги қувватни механик бурчак тезликга бўлиб, айлантирувчи момент тенгламасини хосил қиламиз: Майл=Мо+Мэм (12-2) бу ерда: Майл = Р1/ бўлиб, бирламчи двигателдан генераторнинг валига узатилаётган айлантирувчи момент; Мэм = Мэм -якорнинг электромагнит моменти; Мо -қувват исрофларига пропорционал бўлган салт ишлаш моменти. Ўтиш жараёнларида ўзгармас ток генераторларининг валида шунингдек динамик момент хам хосил бўлади: Мдин= (12-3) Бу ерда j - генераторнинг айланаётган қисмларини инерцион моменти. Шундай қилиб утиш жараёнида ўзгармас ток генераторларининг валидаги момент Майл =М0 +Мэм + Мдин (12-4) Қарор топган режимда эса динамик момент нолга тенг: Мдин=0 Ўзгармас ток генераторининг якор чўткаларидаги кучланиш, якор чўлғамидаги электр юритувчи кучдан якор чўлғамидаги кучланишнинг актив пасайиши ва чўткалардаги кучланишнинг пасайишига фарқ қилади. U = Eа - Iаrа - 2Uч (12-5) Бу ерда: Еа=СеФбn га тенг бўлиб, якор чўлғамларидаги электр юритувчи куч; Iаrа- якор чўлғамида кучланишнинг пасайиши; rа -якор чўлғамининг актив қаршилиги; 2Uч- якор чўлғамидан коллектор орқали иккала қутб чўткалари ёрдамида электр энергияни узатишда чўткалар билан коллектор орасидаги контакт юзаларида кучланишнинг пасайиши. Кўпинча ўзгармас ток генераторларининг кучланиш тенгламасини қуйидагича хам ёзиш мумкин. U = Eа - IаRа (12-6) бу ерда: Rа - якор чўлғамининг тўла қаршилиги бўлиб, Rа= rа+rч; rч–чўтканинг актив қаршилиги. Ўзгармас ток генераторининг хусусиятларини унинг асосий параметрлари орасидаги боьланиш ёрдамида тахлил қилиш мумкин. Бундай асосий параметрларга: 1) якор чўткаларидаги кучланиш – U; 2) якор чўлғамидан истеoмолчига узатилаётган ток – Ia; 3) қўзьатиш чўлғамидаги қўзьатиш токи - iқ; 4) якорнинг айланиш тезлиги – n. Ўзгармас ток генераторлари асосан ўзгармас тезликда ишлаганлиги учун уни тавсифлари ўзгармас тезликда аниқланади. Ўзгармас ток генераторларининг иш режимларини ўрганишда қуйидаги 5 та тавсифларидан фойдаланилади: 1) Салт ишлаш тавсифи; 2) Қисқа туташув тавсифи; 3) Ташқи тавсиф; 4)Ростлаш тавсифи; 5) Юкланиш тавсифи. Бу тавсифларни хисоблаш ва ўтказилган тажриба натижаларига асосланиб қуриш мумкин. Тавсифлар кўпинча график кўринишда берилиб, машинанинг бирор катталигининг мустақил ўзгарувчи бошқа катталикга боьланишини тасвирлайди. Электр машиналарининг хамма характеристикаларини машинани бевосита синаш усули бўйича хам қуриш мумкин. Аммо тавсифларни бу усулда қуриш қўшимча ёрдамчи қурилмаларни, электр энергиясини ва кўп вақтни талаб қилади. Шунинг учун, тавсифларни чизиш учун оддий тажрибалар ўтказилади ва бу тажрибалардан олинган маoлумотлар ёрдамида керакли бўлган тавсифлар график тарзда тасвирланади. Ўзгармас ток машинасининг салт ишлаш ва қисқа туташув тажрибаларидан олинган маoлумотлардан фойдаланиб, генераторнинг тавсифларини аниқлаш усули катта ахамиятга эга усул бўлиб хисобланади. Чунки бу усул нисбатан оддийлиги, энергиянинг кам сарфланиши, хамда етарлича аниқликдаги натижаларни бериши каби афзалликларга эга. Электр энергиясининг сифатини аниқлайдиган асосий катталик бу генераторнинг чиқиш клеммаларидаги кучланиш бўлиб хисобланади, шунинг учун хам генераторнинг тавсифлари, унинг тезлиги ўзгармас ( ) бўлганда кучланиш U нинг қўзьатиш (iқ) ва юк (I) токларига қай тарзда боьлиқлигини аниқлаб беради. Ўзгармас ток генераторларининг тавсифларини абсолют катталикларда хам, нисбий бирликларда хам ифодалаш мумкин. Ўзгармас ток генераторлари қўзьатилиш усулига қараб турли хоссаларга эга бўладилар. Қуйида мустақил қўзьатиш чўлғамли ўзгармас ток генераторининг тавсифлари билан танишамиз. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling