Щзгармас ток машиналари


Download 4.44 Mb.
bet66/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Назорат учун саволлар.


1. УТГ кузгатиш усули асосан неча турга булинади?
2. УТГ момент тенгламаси кандай хосил килинади?
3. Кетма - кет кузгатишли УТГ ларда кузгатиш токи номинал токни неча фоизини ташкил этади?
4. Узгармас ток генераторларини якор чулгамидаги э.ю.к. нимага боглик?
5. Узгармас ток генераторини кучланишини кандай узгартириш мумкин?
6. УТГ ларнинг асосий параметрларини санаб беринг?
7. Асосий характеристикаларни айтиб беринг?
8. УТГ параллел ишга улаш
9. Узгармас ток генераторини киска туташув характеристикасини чизиб тушунтиринг
10. Узгармас ток генераторини ташки характеристикасини чизиб тушунтиринг
11. Салт ишлаш характеристикасини машинани бошка характеристикаларини куриш ердамида мумкинми?


Адабиётлар: I. 172-193 бетлар, II. 122-135 бетлар


13-МАЪРУЗА


ЎЗГАРМАС ТОК ГЕНЕРАТОРИНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИ


Режа:



  1. Ўзгармас ток машиналарининг салт ишлаш ва қисқа туташув тавсифлар

  2. Ўзгармас ток генераторининг ташқи, ростлаш ва юкланиш тавсифлари

3. Электр машиналарни қизиши ва совутиш системалари






46-расм. Мустақил қўзьа-тишли генераторнинг салт ишлаш тавсифи



  1. Ўзгармас ток машиналарининг салт ишлаш ва қисқа туташув тавсифлари

Ўзгармас ток генераторининг салт ишлаш тавсифи якор чўлғамига истеoмолчи уланмаган яoни, Ia=0 ва якорнинг айланишлар сони n=nн=cоnst бўлган холда якор чўлғамидаги кучланиш билан қўзьатиш токи орасидаги боьланиш U=f(iқ) ни ифодалайди. Салт ишлаш тавсифини энг катта қўзьатиш токи ва кучланишдан бошлаб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда кучланиш U=(1.15-1.25)Uн га тенг бўлиши мумкин. Қўзьатиш токи камайти-


рилганда магнит ўзак тўйинган холатда бўлган
лиги учун кучланиш аввалига аста секин камайиб боради, магнит ўзак тўйинмаган холатга ўтганда кучланиш тез камаяди лекин, 0 га тенг бўлмайди. Бу хол генераторнинг магнит ўзагида қолдиқ магнит оқим борлигини кўрсатади. Тавсифни олишда қўзьатиш токини бир томонга ўзгартириш керак, акс холда олинган тавсиф генераторнинг имкониятларини аниқ тахлил қилишга имкон бермайди (46-расм). Салт ишлаш тавсифи электр машинанинг магнит занжирини тўйинганлик даражасини аниқлашга, хисоблаш натижаларини тажриба натижалари билан солиштиришга ёрдам беради. Шунингдек бу тавсиф машинани эксплуатация қилиш хусусиятларини аниқлашга хам имкон беради.
Қўзьатиш токининг қиймати оширилиб, олинганда салт ишлаш тавсифининг ошувчи шохобчасига эга бўламиз (46-расм , 1-эгри чизиқ). Бу эгри чизиқ координаталар боши 0 дан бошланмай, балки ординаталар ўқидаги бирорта "а" нуқтадан бошланади. Бунга сабаб шуки, iқ=0 да машинанинг қутб ўзакларида қолдиқ магнит оқими (Фқол) кам миқдорда қолдиқ электр юритувчи куч Eқол=0а ни хосил қилади. Қўзьатувчи ток iқ нинг қиймати камайтириб, олинганда салт ишлаш тавсифининг камаювчи шохобчаси унинг ўсувчи шохобчасига нисбатан юқорида жойлашади ва ik=0 бўлганда, қолдиқ электр юритувчи кучнинг қиймати Е'кол=0а' га тенг бўлиб, олдинги қолдиқ электр юритувчи куч Екол дан бир оз каттароқ бўлади. Бунга сабаб шуки, салт ишлаш тавсифининг камаювчи шохобчасини олганда қолдиқ магнит оқимининг қиймати, бошдаги қийматига нисбатан салгина ортиқ бўлади.
Демак, машинанинг магнит системасидаги қолдиқ магнит оқимининг қиймати ўзгариб турар экан: Фкол=(0,02...0,03)Фон, бу ерда, Фон-машина салт ишлаш холатида номинал кучланиш хосил қилиш учун зарур бўлган магнит оқимининг қиймати. Шунинг учун хам қолдиқ электр юритувчи куч Еқол турьун қийматга эга бўлмайди. Агар машина кўп вақт давомида ишламай турса, айниқса транспортда қўлланиладиган машиналардаги силкинишлардан кейин Еқол нинг қиймати йўқ бўлиши хам мумкин.
Айрим холларда машинанинг қўзьатиш чўлғами шундай уланадики, у хосил қилган магнит оқими қолдиқ магнит оқимига нисбатан тескари йўналишда бўлади. Бу холда зарур кучланишни олиш учун, қўзьатиш чўлғамидаги ток аввал қолдиқ магнит оқимининг таoсирини компенсациялаб, сўнгра қолдиқ магнит оқимига тескари йўналишда бўлган зарурий оқим хосил қилиши керак. Бундай шароитда салт ишлаш тавсифининг ординаталар ўқидаги бошланьич нуқтаси координаталар бошидан пастда жойлашади.
Салт ишлаш тавсифининг бошланиш қисми, яoни кучланишнинг Uо = (0,550,6)Uн қийматларигача тўьри чизиқли бўлиши магнит оқимининг кичик қийматларида машинанинг магнит занжирини тўйинмаганлигини кўрсатади.
Ўзгармас ток генераторларининг қисқа туташув тавсифлари якор чўлғамидаги кучланиш U=0 ва якорнинг тезлиги n=cоnst бўлганда якор токи ва қўзьатиш токи орасидаги боьланишни ифодалайди яoни: I=f(iқ). Якордаги кучланиш нолга тенг ва якорнинг тўла қаршилиги Rа кичик бўлганлиги учун электр юритувчи куч хам кичик бўлади Ea=IaRa. Шунинг учун бу тавсифни қуриш учун ўтказилган тажрибани жуда эхтиёткорлик билан ўтказиш керак, чунки қўзьатиш токининг озгина ўзгариши якорнинг қисқа туташув токини катта ўзгаришига сабаб бўлади. Кўпинча қисқа туташув тавсифини якор токининг I=(1.251.5) Iн қийматларигача олинади. Қисқа туташув тавсифини олишда якордаги электр юритувчи куч кичик бўлганлиги учун магнит оқим хам оз бўлади, яoни магнит занжир тўйинмаган холатда бўлади. Шунинг учун қисқа туташув тавсифи тўьри чизиқли характерда ўзгаради (47-расм).



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling