Щзгармас ток машиналари
-расм.Мустақил қўз-ьатишли генераторнинг қисқа туташув тавсифи
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзгармас ток генераторининг ташқи, ростлаш ва юкланиш тавсифлари
47-расм.Мустақил қўз-ьатишли генераторнинг қисқа туташув тавсифи
Қисқа туташув тавсифини тажрибада олишда, қўзьатиш чўлғами хосил қиладиган магнит оқимининг йўналиши: 1) қолдиқ магнит оқимининг йўналиши билан мос тушиши мумкин (47-расм, 1-тўьри чизиқ); 2) қолдиқ магнит оқимига нисбатан тескари йўналган бўлиши мумкин. Одатда тажрибада бу иккала оқимнинг йўналишлари мос тушган хол учун қисқа туташув тавсифини оладилар. Бу холда қўзьатиш токини 0 дан бошлаб оширганда қисқа туташув токи Iқт фақат ортади (47-расм, 1-чизиқ). Якор токининг рухсат этилган қийматларида қисқа туташув тавсифи деярли тўьри чизиқли кўринишда бўлади. хақиқатан хам, қисқа туташув холатида, якорp чўлғамида хосил бўлган электр юритувчи куч Еа, шу чўлғамдаги кучланишнинг пасайиши Iкт∙Ra ни мувозанатлайди, яoни IқтRa =Ea, бундан Iқт=Еа/Ra. Агар чўтка билан коллектор орасидаги ўзгариб турадиган қаршиликни эoтиборга олмасдан, якор чўлғамининг актив қаршилиги ўзгармайди Ra=cоnst деб хисобласак, қисқа туташув токи Iқ электр юритувчи куч Еа га тўьри мутаносиб равишда ўзгарар экан (IқтЕа). Машинанинг магнит системаси қисқа туташув холатида тўйинмаганлиги учун электр юритувчи куч Еа қўзьатиш токи iқ га хам тўьри мутаносиб равишда ўзгаради. Демак, қисқа туташув токи Iқт қўзьатиш токига тўьри мутаносиб равишда ўзгарар экан (Iқтiқ). Қисқа туташув токи Iқт<0,25Iн бўлганда, яoни якор токи камайганда, кўмир чўткаларининг ўтиш қаршилиги ортади. Натижада қисқа туташув токи Iқт нинг камайиши қўзьатиш токи iк нинг камайишига қараганда тезроқ бўлади. Демак, ўзгармас ток машинасининг қисқа туташув тавсифи токнинг қиймати Iқт (0,25...1)Iн оралиқда ўзгарганда тўьри чизиқли кўринишда бўлиб, тавсифнинг бошланьич ва охирги қисмларида тўьри чизиқли ўзгариши бузилади. Ўзгармас ток генераторининг ташқи, ростлаш ва юкланиш тавсифлари Генераторнинг ташқи характеристикаси ундан фойдаланиш жараёнида асосий характеристика бўлиб хисобланади. Ўзгармас ток генераторининг ташқи тавсифи генераторнинг кучланишини унинг юкламасига боьлиқлигини характерлайди U=f(I). Бу характеристикани олишда қўзьатиш токи ва генераторнинг айланишлар сони ўзгармас бўлади яoни: iқ=cоnst ва n=cоnst. Генераторнинг якор токи I орттирилганда якор чўлғамидаги кучланиш U пасайиб кетади, генераторнинг кучланиш тенгламасидан (12-5) бунга икки хил сабаб бўлиши мумкин, биринчидан якор занжиридаги кучланишнинг актив пасайиши Ira ва иккинчидан якорнинг кўндаланг реакцияси таoсири остида электр юритувчи куч Ea ни пасайиши. Генераторнинг чиқиш клеммаларидаги кучланиши Ua (12-5) тенгламадан умумий магнит оқимига боьлиқ равишда ўзгарадиган якорp чўлғамидаги электр юритувчи куч Еа дан юкланиш токи Ia га мутаносиб равишда ўзгарадиган якор занжиридаги IaRа хамда чўткаларда бўладиган Uч кучланиш пасайишини айрилганига тенг: Uч (13-1) Юкланиш токи ортганда, якор реакциясини машинанинг асосий майдонига бўлган магнитсизловчи таoсири хам ортади. Қўзьатиш токи iқ=cоnst бўлганлиги учун генераторнинг умумий магнит оқими камаяди, бу эса, электр юритувчи куч Еа нинг камайишига сабаб бўлади. Ташқи характеристикани Давлат Стандартини тавсияси бўйича тажрибада олишда якорнинг айланиш тезлигини n=nн ва қўзьатиш токининг қийматини i=iкн холда ўзгартирмай сақлаб, якордан ўтаётган юкланиш токини номинал қийматидан 0 гача камайтириб олиш лозим (48-расм). Юкланиш токи камайтирилганда кўндаланг якор реакцияси таoсирининг кучсизланиши ва якор занжирида кучланишнинг актив пасайиши IaRa нинг камайиши туфайли, якор чўлғамининг чиқиш клеммаларидаги кучланиш ортади. Ўзгармас ток генераторининг ташқи тавсифини қўзьатиш токи iқ =iқн, юклама токи I=Iн, кучланиш хам мос холда U=Uн бўлган холлардан бошлаб олиш тавсия қилинади (48-расм). Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling