Щзгармас ток машиналари


-расм. Мустақил қўзьатиш чўлғамли гене-раторнинг юкланиш тавсифи


Download 4.44 Mb.
bet69/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

50-расм. Мустақил қўзьатиш чўлғамли гене-раторнинг юкланиш тавсифи


Ўзгармас ток генераторининг юкланиш характеристикасини: U=f(iқ), якор чўлғамидаги юклама токини I=cоnst ва якорнинг тезлиги n=cоnst холатда олинади. Бу боьланишни кўриниши салт ишлаш характеристикасига ўхшаш бўлиб, бироз пастроқдан ўтади. Юкланиш характеристикани бошланьич нуқтасини координата ўқлари кесишган нуқтадан  нуқтага силжиши якор чўлғамидаги кучланишни актив пасайиши ва якор реакциясининг таoсирини компенсациялаш учун керак бўлган қўзьатиш токининг катталиги билан боьлиқ. Кўп холларда юкланиш тавсифини I=Iқ хол учун олинади (50-расм).
Расмда 1 ва 2 боьланишлар ёрдамида генераторнинг тавсифий учбурчагини қуриш кўрсатилган.
Юкланиш тавсифининг ахамияти шундаки, у якор реакциясининг магнитсизлантирув-
чи таoсирини миқдорий жихатдан аниқлашга хамда якор реакциясини машинанинг магнит занжирини тўйинишига ва якор токи Iа га боьлиқлигини текширишга имкон беради. Агар битта юкланиш характеристикаси олинадиган бўлса, кўпинча якор токи Iа=Iн бўлган қиймат учун олинади.
Юкланиш тавсифини кўриниши салт ишлаш тавсифининг эгри чизиьига ўхшаш бўлади. Бу иккала тавсифларни солиштириш ва улар ёрдамида тавсифий учбурчакни қуриш ва бошқа мақсадлар учун юкланиш тавсифини салт ишлаш тавсифининг камаювчи шохобчаси билан битта графикда қуриш қулай бўлади.
Юкланиш тавсифи қуйидаги сабабларга кўра салт ишлаш тавсифига нисбатан пастда жойлашади: 1) якор занжиридаги қаршиликларда кучланиш пасайиши; 2) якор реакциясининг магнитсизловчи таoсири (бунинг натижасида машинанинг асосий магнит оқими ва электр юритувчи кучи камаяди).


3. Электр машиналарни қизиши ва совутиш системалари


Электр машиналарда энергиянинг бир қисми айланаётган элементларнинг сирпанишига сарфланиб, энергиянинг механик исрофлари; чўлғамлар орқали токлар оқиб ўтганда содир бўладиган қувват исрофларига энергиянинг электрик исрофлари; магнит ўзагидаги магнит оқимнинг даврга боьлиқ равишда ўзгариши билан боьлиқ бўлган энергиянинг исрофларига магнит исрофлар дейилади.
Энергиянинг исрофлари электр машиналарини актив ва конструктив қисмларида иссиқлик кўринишда ажралиб чиқади. Электр машиналардан ажралиб чиққан иссиқлик машинанинг ички қисмига узлуксиз равишда катта босимда бериб туриладиган совутувчи агент (газ ёки суюқлик) ёрдамида ўраб турган мухитга узатилади.
Электр машиналарни совутиш системалари совутувчи агент газ ёки суюқлик оқиб ўтадиган машинанинг ичидаги каналлардан ва совутувчи газ ёки суюқликни машинани ичига босим остида узатишни таoминловчи вентилятор ёки насосларни ўз ичига олади. Шунингдек иссиқлик алмаштирувчи – совутгичлар хам совутиш системасининг таркибига киради. Электр машиналарнинг совутиш системасини типик схемаси (52 – расм) да кўрсатилган. Совуқ холдаги 1 хароратга эга бўлган газ (кўпинча совуқ хаво) машинанинг ичига чап томондаги махсус дарича орқали киради. Совуқ хаво ёки газ машинанинг ўқи бўйича статор ва ротор ва орасидаги хаво бўшлиьидан совутиш канналлари орқали оқиб ўтади. Совутиш агенти машинанинг қизиган қисмларини ювиб (чўлғамларнинг ўтказгичлари 1,2 ва магнит ўзак 3,4) қизиган қисмлардан олган иссиқлик хисобига аста-секин қизий бошлайди.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling