Щзгармас ток машиналари


Якор реакциясини хисоблаш


Download 4.44 Mb.
bet59/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

2. Якор реакциясини хисоблаш


Якор реакциясини хисоблашни соддалаштириш мақсадида қуйидаги шартларни қабул киламиз:


1. Якорнинг магнит ўзагини ташқи юзасида пазлар йўқ;
2. Якор чўлғамининг ўтказгичлари якор юзасида бир хил тарқалган;
Якор реакциясини хисоблаш учун хам магнит ўзакни хисоблашда қўлланилган тўла ток қонунидан фойдаланамиз.

бу ерда:Н - майдон кучланганлиги; - участкалардаги токлар; - участка узунлиги.
Бу масалани ечишда машинанинг магнит занжирини тўйинишини хисобга олмаймиз. Магнит занжири тўйинмаган машиналарда якорнинг кўндаланг реакцияси қутб ўзаги остидаги магнит майдонининг катталигига таoсир кўрсатмасдан фақат формасига таoсир кўрсатади. Тўйинган магнит системали ўзгармас ток машиналарида якор реакцияси қутб ўзагининг бир қисмида магнит майдонни кучайтириб бошқа қисмида кучсизлантиради.
Якор реакциясининг хаво бўшлиьидаги асосий магнит майдонга таoсирини 42-расмдан кўришимиз мумкин. хаво бўшлиьидаги қўзьатиш магнит майдонини тарқалишини 1-эгри чизиқ ва 2-эгри чизиқ якор реакциясининг майдон индукциясини хаво бўшлиьидаги тарқалишини характерлайди. Тўйинмаган магнит системали ўзгармас ток машиналарининг хаво бўшлиьидаги магнит майдонларининг йиьиндиси бўлиб, хисобланган умумий майдоннинг ўзгариш характерини аниқловчи 3-эгри чизиқни 1 ва 2-эгри чизиқларнинг хар бир нуқтадаги ординаталарини қўшиб хосил қиламиз. Машинанинг магнит ўзагини тўйинишини хисобга олинганда умумий майдон пунктир билан белгиланган 4-эгри узилган чизиқ кўринишида ўзгаради. Шунинг учун тўйинган магнит системали ўзгармас ток машиналарда кўндаланг якор реакцияси қутб ўзакларининг магнит майдонини бир оз камайтиради, яoни асосий магнит оқимга магнитсизлантирувчи таoсир кўрсатади дейилади.






42-расм. Машинанинг хаво бўшлиьидаги магнит майдонини кўндаланг якор реакцияси таoсирида ўзгариши
Баoзи холларда қуввати 30-40 кВт гача ва ундан катта қувватли машиналарда якор реакцияси таoсирида қутб ўзаги остидаги магнит майдоннинг йўналиши карама-қарши томонга ўзгариши мумкин. Номинал қуввати 50 кВт дан катта электр машиналарда майдоннинг йўналишини ўзгармаслигини таoминлаш учун асосий қутб ўзагининг икки чеккаларидаги хаво бўшлиьи катталаштирилади. Якор реакциясини хисоблаш учун жуда кўп усуллар тавсия қилинган бўлиб, булардан Касpянов В.Т. ва Петров Г.Н лар тавсия қилган юзаларни тенглаштириш усуллари кенг қўлланилади.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling