Щзгармас ток машиналари


- расм. Ток ва электр юритувчи кучни эгри чизиқлари


Download 4.44 Mb.
bet48/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

32 - расм. Ток ва электр юритувчи кучни эгри чизиқлари
а) якордаги, б) ташқи занжирдаги

Фараз қилайлик, якори номинал тезлик билан айланаётган ўзгармас ток машинасини кўзьатиш ва якор чўлғами ўзгармас ток манбаига уланган булсин ёки қутб ўзаклари ўзгармас магнитлардан иборат бўлсин. Қўзьатиш чўлғами хосил килган магнит куч чизиқлари хаво бўшлиьини кесиб ўтади ва якорнинг чўлғамида электр юритувчи кучни индукциялайди. Якор чўлғамидаги кучланиш якор токини хосил қилади. Бу ток ўзининг магнит оқимини хосил қилади. Якорнинг магнит оқими билан қўзьатиш чўлғамининг магнит оқимларини ўзаро таoсири натижасида айлантирувчи момент хосил бўлади. Агар бу момент валга қўйилган статик моментдан катта бўлса, якор аста секин айлана бошлайди ва ишлаб чиқариш механизмини харакатлантиради. Ўзгармас ток машинасининг бу режими двигател режими деб аталади. Ўзгармас ток машинасидан электр энергиясини олиш учун яoни генератор режимида ишлаши учун унинг валига бирламчи двигател (электр двигателлар, ички ёнар двигателлари ва х.к.) ёрдамида айлантирувчи момент яoни механик қувват берилади. Механик қувват таoсирида айланаётган якорнинг чўлғамлари қўзьатиш чўлғами хосил қилган магнит майдон куч чизиқларини кесиб ўтади ва якор чўлғамларида электр юритувчи куч хосил бўлади. Агар бу чўлғамга чўткалар ёрдамида истеoмолчи уланса бу чўлғам орқали электр токи оқа бошлайди ва истеoмолчига электр энергияси берилади.




4. Ўзгармас ток машиналарининг магнит занжирини хисоблаш


Ўзгармас ток машиналарини лойихалашда хаво бўшлиьидаги магнит оқим билан кўзьатиш токи орасидаги боьланишни аниқлаш лозим бўлиб қолади, шунинг учун унинг магнит занжири хисобланади. Ўзгармас ток машиналарининг асосий магнит оқими деб хаво бўшлиьидаги магнит оқим Ф га айтилади, бу магнит оқим якор чўлғамидаги электр юритувчи кучни индукциялайди. Ўзгармас ток машиналарининг магнит занжирини салт ишлаш режими учун хисобланади. Ўзгармас ток машиналарини магнит занжири симметрик бўлганлиги сабабли ва барча қутблар остидаги магнит оқим бир хил катталикга тенг бўлганлиги учун магнит занжирини хисоблашни бир жуфт қутб ўзаклари давомида бажарилади. Ўзгармас ток машиналарининг магнит занжири 33-расмда кўрсатилган, бу расмда пунктир чизиқлар ёрдамида ўртача магнит куч чизиқлари кўрсатилган.







Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling