Щзгармас ток машиналари
Трансформаторларнинг чўлғамларини
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
Трансформаторларнинг чўлғамлариниуланиш гурухларини бир хил бўлиш шартиФараз қилайлик, чўлғамларининг уланиш гурухлари Y/ - 11 ва Y/Y-0 бўлган иккита трансформатор паралел ишлашга уланган бўлсин. Уларнинг трансформациялаш коэффициентлари ва қисқа туташув кучланишлари тенг. У холда бу трансформаторларнинг иккиламчи чўлғамларидаги электр юритувчи кучлари Е2 = Е2 катталик жихатдан тенг бўлиб фаза жихатдан 300 га фарқ қилади (17-расм). Иккиламчи чўлғамларнинг берк контурларида электр юритувчи кучларнинг фарқи хосил бўлади. Вектор диаграммадан: E= 2E2 sin15 (7-1) Электр юритувчи кучлар фарқи E таoсирида мувозанатлаштирувчи ток хосил бўлади. Мувозанатлаштирувчи токлар факат трансформаторларнинг бирламчи ва иккиламчи чўлғамларида оқади, токларнинг катталиги шу чўлғамларнинг тўла қаршилиги билан яoни трансформаторларнинг қисқа туташув қаршиликлари билан чегараланади. (7-2) Мисол учун, параллел ишлаётган трансформаторларнинг қувватлари тенг бўлиб, ZК1=ZКII=UК1=UКII= 0.05 бўлса, у холда мувозанатлаштирувчи токларнинг катталиги расмда кел-тирилган вектор диаграммадан: 17-расм. Уланиш схемаси ва уланиш гурухи бир хил бўлмаган трансформаторларни параллел ишга уланганда хосил бўлган мувозанатлаштирувчи токлар яoни бу холда мувозанатлаштирувчи ток номинал токга нисбатан 5.18 марта катта бўлади. Токнинг бундай қиймати қисқа туташув токига тенг бўлади. Шундай қилиб, юқори-дагиларга асосан уланиш гурухлари хар-хил бўлган трансфор-маторларни параллел ишлашга улашга рухсат берилмайди. Лекин чўлғамларининг боши ва охирларини белгиланишини, ўралиш йўналишини ўзгарти-риб, уланиш гурухлари хар-хил бўлган трансформаторларни электр юритувчи кучларини фа-заларини мос бўлишига эришиш мумкин. Буни биз хар бир конкрет мисолда кучланишлар вектор диаграммасини қуриш ва уларни тахлили асосида текширишимиз мумкин. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling