Щзгармас ток машиналари


Download 4.44 Mb.
bet31/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Назорат учун саволлар.


1. Трансформаторларда кучланишни узгартириш усулларини санаб беринг?


2. Трансформаторларда кайси холларда шугулланишини юкламадан ажратиб ростланади?
3. Трансформаторларда кайси холларда шугулланишни юкламадан ажратмасдан ростланади?
4. Трансформаторларда Ф.И.К. нималарга боглик?
5. Трансформаторларни салт ишлаш кучланиш кандай аникланади?
6. Трансформаторларнинг кучланишини узгариши деб нимага айтилади?
7. Трансформаторларни киска туташув кучланиши кандай аникланади?
8. Киска туташув кучланишини ташкил этувчиларини айтиб беринг?
9. Трансформаторларни кучланишини ростлаш усулларини айтиб беринг?
10. Кайси холларда трансформаторларнинг кучланиши юкламадан ажратмасдан ростланиши мумкин?


Адабиётлар: I. 305-308 бетлар, II. 59-63 бетлар


7-МАЪРУЗА


УЧ ФАЗАЛИ ИККИ ЧЎЛҒАМЛИ ТРАНСФОРМАТОРЛАРНИНГ ПАРАЛЛЕЛ ИШЛАШ ШАРТЛАРИ, ШАРТЛАР БАЖАРИЛМАГАН ХОЛДА ХОСИЛ БЎЛАДИГАН ТЕНГЛАШТИРУВЧИ ТОКЛАР.


Режа:



  1. Трансформатор чўлғамларини уланиш гурухлари бир хил бўлиш шарти.

  2. Трансформациялаш коэффициентлари бир хил бўлиш шарти.

  3. Қисқа туташув кучланишлари бир хил бўлиш шарти.



Умумий маълумотлар

Пасайтирувчи ва кучайтирувчи подстанцияларда подстанциянинг қувватига асосан иккита ва ундан кўпроқ трансформаторларни параллел ишлашга уланади. Трансформаторларни параллел ишга улаш мақсади генераторларникига ўхшаш бўлади:


а) трансформаторлардаги авария холатлари ва таoмирлаш даврида истеoмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таoминлаш;
б) юкламалар камайганда трансформаторларнинг сонини камайтириш хисобига энергия сарфини камайтиришга, ф.и.к. ларни оширишга ва уларнинг оптимал ишлашларига эришиш.
Параллел ишлаётган трансформаторлар учун энг яхши шароитлар яратиш мақсадида параллел ишга уланган трансформаторлар ўртасида юкламани уларнинг номинал қувватларига пропорционал равишда тақсимланишини таoминлаш керак. Подстанциянинг юкламасини трансформаторлар ўртасида бундай тақсимланишини таoминлаш учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
1.Трансформаторларни чўлғамларини уланиш схемалари ва гурухлари бир хил бўлиши;
2.Трансформаторларни бирламчи ва иккиламчи номинал кучланишлари тенг бўлишлари, яoни трансформациялаш коэффициентлари тенг бўлиши;
3.Трансформаторларнинг қисқа туташув кучланишлари тенг бўлиши, яoни қисқа туташув кучланишининг актив ва реактив ташкил этувчилари ўзаро тенг бўлишлари.
Агар биринчи иккита шартга риоя қилинса, салт ишлаш режимларида параллел ишлашга уланган трансформаторларнинг ўхшаш фазаларидаги иккиламчи кучланишлари тенг ва фазалари бир хил бўлади. Шунинг учун бундай трансформаторларни иккиламчи чўлғамлари манбага уланганда хеч қандай қўшимча токлар хосил бўлмайди. Акс холда уларнинг салт ишлаш режимларида хам мувозанатлаштирувчи токлар хосил бўлади. Бу мувозанатлаштирувчи токлар параллел ишлаётган транс-форматорларни иккиламчи чўлғамлари хосил килган берк контур ичида оқиб ўтади ва бирламчи чўлғамга трансформацияланади. Мувозанатлаштирувчи токлар юклама токига қўшилиб, трансформаторлар ўртасида юкламани нотекис тақсимланишига, исрофларни ортишига ва трансформаторларни қизишига олиб келади. Учинчи шартнинг бажарилиши параллел ишлаётган трансформаторлар ўртасида юкламани уларнинг номинал қувватларига нисбатан пропорционал тақсимланишини таoминлайди.
Трансформаторларни биринчи марта параллел ишлашга уланаётганда "Фазировка"ни яoни тармоқ билан транс-форматорнинг фазаларини мос эканлигини текшириш керак.



  1. Download 4.44 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling