15-расм. Трансформаторларда
а) актив б) реактив қувватни тақсимланиши
Рэм= m1E1I`2 соs2 (5-13)
Иккиламчи чўлғамда актив қувватнинг бир қисми электрик исрофларни қоплашга сарфланади.
(5-14)
Истеoмолчига узатилаётган фойдали қувват
Р2= mU`2I`2 соs2
Трансформаторларда реактив куватнинг ўзгариши диаграммада (15,б-расм) кўрсатилганга ўхшаш бўлади.
Фараз қилайлик, трансформаторнинг бирламчи чўлғами манбадан Q1 реактив қувватни қабул қилаётган бўлсин, у холда:
Q1= mU1I1sin1 (5-15)
Реактив қувватнинг бир қисми бирламчи q1 ва иккиламчи q2 чўлғамлардаги сочилиш магнит оқимини хосил қилишга сарфланади:
; q2= mI`22X`2 (5-16)
Трансформаторларнинг магнит ўзагидан оқиб ўтаётган магнит оқимни хосил қилиш учун сарфланган реактив қувват:
qм = m1 Iм2 Xм (5-17)
бу ерда хм – магнитловчи контурнинг индуктив қаршилиги
Манбадан бирламчи чўлғам қабул килаётган реактив қувватнинг қолган қисми истеoмолчига узатилади.
Q2= m1U`2I`2sin2 (5-18)
Агар трансформатор актив - сиьим характердаги истеoмолчини электр энергия билан таoминлаётган бўлса, у холда 2<0 бўлганлиги сабабли Q2<0 бўлади. Реактив қувватнинг ишорасини ўзгариши унинг йуналанишини ўзгарганини кўрсатади. Агар Q1<0 бўлса реактив қувват иккиламчи чўлғамдан бирламчи чўлғамга узатилади. Агар Q2<0 ва Q1>0 бўлса трансформаторларнинг бирламчи ва иккиламчи чўлғамлари томонидан реактив қувват қабул қилинади ва магнит ўзакни магнитлашга сарфланади.
0>0>
Do'stlaringiz bilan baham: |