Щзгармас ток машиналари
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Юкламага уланган трансформаторнинг иш жараёнининг физик шартлари
Назорат учун саволлар.1. Кучланиш тенгламалари нима учун тузилади? 2. Трансфороматорнинг кучланиш тенгламасини комплекс куриниши нимани ифодалайди? 3. Алмаштириш схемаси деганда нимани тушунасиз? 4. Трансформаторларнинг кучланиш тенгламасини дифференциал куринишини езинг 5. Кучланиш тенгламасини комплекс куринишини езиш учун дифференциал тенгламага кандай узгартириш киритилади? 6. Нима учун трансформаторларнинг иккиламчи чулгами бирламчи чулгамга келтирилади? 7. Келтирилган чулгамнинг нималари узгаради? 8. Чулгам келтирилганда унинг каршиликлари узгарадими? 9. Алмаштириш схемаси нимага асосан чизилади? 10. Алмаштириш схемасини трансформаторларини айтиб беринг. Адабиётлар: I. 270-292 бетлар, II. 32-49 бетлар 5-МАЪРУЗА СИММЕТРИК ЮКЛАМАГА УЛАНГАН УЧ ФАЗАЛИ ТРАНСФОРМАТОРДА БЎЛАДИГАН ЭЛЕКТРОМАГНИТ ЖАРАЁН. ХАР-ХИЛ ХАРАКТЕРЛИ ЮКЛАМАГА УЛАНГАН ТРАНСФОРМАТОРНИНГ ВЕКТОР ДИАГРАММАЛАРИ. Режа: юкламага уланган трансформаторнинг иш жараёнининг физик шартлари. трансформаторнинг вектор диаграммаси Трансформаторнинг алмаштириш схемалари Трансформаторнинг энергетик диаграммалари. Таянч сузлар ва иборалар. Кучланишни росталаш, фойдали иш коэффициенти, юкламадан ажратиб ростлаш, реакторлар, ростлагич курилмаси, контакторлар, актив исроф, магнит исроф. 1. Юкламага уланган трансформаторнинг иш жараёнининг физик шартлариЮкламага уланган трансформаторларнинг иш режимини тахлил қилишда бир фазали ёки симметрик юкламага уланган уч фазали трансформаторни кўриб ўтамиз, бу бизга трансформаторнинг битта фазасидаги жараёнларни ўрганиш имконини беради.Симметрик юкламага уланган уч фазали трансформаторнинг бошқа фазаларида хам шундай жараёнлар содир бўлиб ўтади. Ўтган мавзуларда кўриб ўтилганларга асосан трансформаторнинг кучланиш тенгламасини қуйидагича ёзиш мумкин. (5-1) Бу ерда- у холда (5.1) қуйидагича ёзилади: (5-2) Бирламчи чўлғамни актив ва индуктив қаршиликлари r1 ва x1 магнитловчи контур қаршилиги хм га нисбатан кичик бўлади. Трансформатор номинал қувватидан кичик юклама остида ишлаганда чўлғамлардаги кучланишнинг пасайиши жуда оз, шунинг учун магнит ўзакнинг магнит оқими Фп электр юритувчи куч Е1 га пропорционал бўлади. Магнит ўзакдаги магнит оқимнинг қийматини бирламчи кучланиш U1 ёрдамида аниқлаш мумкин. Фп (5-3) Бундан U1 = cоnst бўлганда Фп = cоnst. Салт ишлаш режимида трансформаторнинг бирламчи чўлғами манбадан кучланишга мос келувчи магнит оқимни хосил қиладиган iо = токни қабул қилиб олади. Салт ишлаш режимида ишлаётган трансформаторнинг иккиламчи чўлғами юкламага уланганда, бу чўлғамда ток хосил бўлади. Иккиламчи чўлғамнинг магнит юритувчи кучи W2 = W1 магнит ўзакда ўзининг магнит оқимини хосил қилади. Бу магнит оқими салт ишлаш режимидаги магнит оқимни ўзгартиришга интилади. Бироқ, юқорида айтиб ўтилганларга асосан, = cоnst бўлганда магнит оқими хам унча катта микдорга ўзгармаслиги керак. Магнит ўзакдаги магнит оқимни ўзгармаслигини таoминлаш учун бирламчи чўлғам манбадан магнитловчи токга кушимча W2 магнитловчи кучни мувозанатловчи W1 магнитловчи кучни хосил қиладиган токни қабул қилади. (5-4) бу ерда I’1 = -- I’2 Иккиламчи ток I`2 ни мувозанатловчи ток I`1 токи бирламчи токнинг юкламага пропорционал ташкил этувчиси деб аталади. Бирламчи чўлғамнинг манбадан қабул қилган қўшимча I’1 токи хосил қилган магнит майдон иккиламчи чўлғамдаги юклама токи I’2 хосил қилган магнит майдонни тўла равишда компенсациялайди ва магнит ўзакдаги асосий магнит майдоннинг ўзгармаслигини таoминланади. Бирламчи токнинг тўла қиймати магнитловчи ва юкламага пропорционал бўлган ташкил этувчилардан иборат I1= Iм + I`1 (5-5) Юқоридагиларга асосан трансформаторнинг магнит ўзагидаги магнит оқимини бирламчи ва иккиламчи чўлғамларнинг токлари хосил қилади деб хисоблашимиз мумкин. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling