Тажриба иши №2 Ток трансформаторларини текшириш


Download 35.48 Kb.
Sana10.04.2023
Hajmi35.48 Kb.
#1348068
Bog'liq
2--Тажриба иши


Тажриба иши № 2

Ток трансформаторларини текшириш




Ишни мақсади: Ток трансформаторларини синашда тажриба орттириш, уларни хусусиятларини ўрганиш ва характеристикаларини олиш.

Назарий маълумотлар




Ток трансформатори ўлчов трансформаторларига қарайди. Ток трансформатори юқори кучланиш ускуналарида ва паст кучланиш қувватли ускуналарида ток қийматини ўлчашга имкон беради. Ток трансформатори бирламчи чулғам, иккиламчи чулғам ва пўлат ўзакдан иборат.
Бирламчи чулғамни ўлчов бажарилаятган занжирга кетма-кет уланади, иккиламчи чулғамга эса - реле ва ўлчов асбобларини (кичик қаршиликли ток чулғамларни). Ток трансформатори кучли трансформаторлар ва кучланиш трансформаторларини иш шароитларига фарқ қиладиган шароитларда ишлайдилар. Ток трансформаторини иккиламчи занжирига кетма-кет уланган асбобларни чулғамларини қаршилиги кичик, шунинг учун ток трансформатори қисқа туташувга яқин шароитларда ишлайди. Ток трансформатори шундай бажарилганки, унинг энг яхши режими - қисқа туташув режими. Ток трансформаторини бирламчи чулғамидан бирламчи I1 токни ҳаммаси ўтади ва бирламчи I1w1 ампер-ўрамларни ҳосил қилади, яъни бирламчи магнит оқим Ф1 ни ҳосил қилади.
Магнит оқим иккиламчи чулғамда Е2 ЭЮК-ни ҳосил қилади:
Е2  4,44fw2Вms10-8, [B],
бу ерда f-ток частотаси, Гц;
Вm-ўзакдаги индукция, Гс;
s-магнит ўтказгични ўзагини кесими, см2;
w2-иккиламчи чулғамни ўрамларини сони.
Е2 таъсирида иккиламчи берк чулғамда I2 ток ҳосил бўлади, у I2w2 иккиламчи ампер-ўрамларини ҳосил қилади, яъни иккиламчи Ф2 магнит оқимни, у эса бирламчи Ф1 оқимга қарама-қарши йўналган ва магнитсизловчи таъсир қилади. Аммо оқимларни тўла компенсацияланишига эришиб бўлмайди, чунки ўзакни ва асбобларни пўлатидаги исрофлар натижасида магнитловчи I0 ток ва натижавий магнитловчи I0w1 куч ҳосил бўлади.
Бунинг натижасида бирламчи I1 ва иккиламчи I2 токлар ўртасидаги пропорционаллик бузилади ва токли ва бурчакли хатоликлар пайдо бўлади. Бурчак хотоликни ўзак учун махсус трансформатор пўлатни қўллаб камайтириш мумкин. Ток хатолиги ток трансформаторини иккиламчи занжирини z2 қаршилиги билан боғлиқ. Ток трансформаторига қанча кўп асбоблар уланган бўлса, иккиламчи занжирдаги кабеллар қанчалик узун бўлса, иккиламчи занжирни z2 қаршилиги шунчалик катта ва ток хатолиги ҳам шунчалик катта. Ток трансформаторлари 0,2; 0,5; 1; 3; 10 ва Р (релели синф) аниқлик синфларида бўлишлари мумкин. Аниқликнинг ҳар бир синфига маълум хатоликлар тўғри келади. Хатолик кўпайганда трансформатор пастроқ синфда ишлайди. Таъкидлаш керакки, ток трансформаторини ишлаш вақтида унинг иккиламчи чулғамлари доим асбобларга (кичик қаршиликли токли чулғамларга) уланган бўлишлари ёки қисқа туташтирилган бўлишлари керак. Иккиламчи чулғамлар ток остида узилиши ҳамда ток трансформаторини занжирига катта қаршиликларни улаш мумкин эмас. Чунки бу холда магнитсизловчи Ф2 магнит оқим умуман занжир узилганда йўқ бўлади ёки жуда камаяди, яъни бу натижавий магнит оқим Ф0-ни кескин кўпайишига олиб келади. Магнит оқимни кўпайиши магнит ўтказувчини ўта қизишига ва иккиламчи чулғамни қисқичларида катта найзали ЭЮК-ларни ҳосил бўлишига олиб келади, улар одамлар ва чулғам изоляцияси учун ха

Иш дастури




Трансформаторни чулғамларини изоляциясини қаршилиги мегаомметр ёрдамида ўлчанади.
Чулғамларни актив қаршилиги ўлчанади.
Чулғамларни қисқичларини қутблилиги текширилади.
Магнитлаш эгри чизиғи қурилади.
Трансформаторни трансформация коэффициенти ўлчанади.

Ишни бажарилиши




Трансформатор назорат кўригидан ўтказилиб ташқи шикастланишлар йўқлигида ишонч ҳосил қилинади. Трансформаторни паспорти тўлдирилади. Трансформаторни қисқичларини белгиланишига эътибор қаратилади.
1000 В-ли мегаомметр билан трансформаторни ҳар бир чулғамини изоляциясини қаршилиги корпусга ва қўшни чулғамларга нисбатан ўлчанади:
RизЮқ.куч. чул.-Паст куч. чул....
RизЮқ.куч. чул.-корпус....
RизЮқ.куч. чул.-корпус....
Бошқа чулғамлар учун ҳам шунга ўхшаш.
Витстон кўприги билан чулғамларни актив қаршилиги ўлчанади. Ўлчашда уловчи симларни зичлиги назорат қилиб турилади.
Уловчи симлар (асбобни ток трансформаторини чулғамлари билан боғлайдиган симлар) кесими 2,5 мм2-дан кичик бўлмаган кесимли ва иложи борича калта бўлишлари керак. Симлар улаш учун мосламаларга эга бўлишлари керак.
Т рансформация усулида (полярометр билан) чулғамларни қисқичларини қутблиликлари ва уларни белгиланишлари топилади. Расм-3 схемаси йиғилади, у ерда: Г-гальванометр; Б-батарея (уч вольт); Л1, И1, Л2, И2-чулғамларни бошланишларини ва охирларини белгиланишлари.


Расм 1. Чулғамларни қисқичларини қутблиликларини топиш учун схема.


Гальванометр трансформаторни иккиламчи чулғамига уланади. Бирламчи чулғамга қисқа вақтга (тегизиб) батареядан кучланиш келтирилади. Трансформатор қисқичлари тўғри белгиланишида, трансформаторни Л1 ёки И1 қисқичларига схемани қутблилиги бир хил симлари уланса, гальванометрни ўнг томонга силжишини оламиз.
Трансформаторни магнитланишини эгри чизиғини олиш. Бу характеристика индукцияни трансформаторни магнит майдонини кучланганлигига боғлиқлигини кўрсатади. Характеристикани нолдан трансформаторни тўйинишигача ва бунинг аксини бир текисда олинади. Характеристикани расм-2 схемасидан фойдаланиб олинади. Иккиламчи чулғамдаги ток қийматларини (0,1; 0,3; 0,5; 0.8; 1,0; 1,5; 2,0; 3,0 А) бериб саккизта нуқта ўлчанади.
Жадвал 1. Магнитлаш эгри чизиғини қуриш


I,A
0,1
0,3
0,5
0,8
1,0
1,5
2,0
2,5
3,0
U,B
Р асм-2 схемаси йиғилади, у ерда: А-амперметр (0-5 А); V-вольтметр (0-15 В); АТ-автотрансформатор (ЛАТР).


Расм 2. Магнитлаш эгри чизиғини олиш учун схема.


Олинган маълумотлардан характеристика қурилади. Ордината ўқига кучланишлар белгиланади.
Трансформаторни трансформация коэффициентини ўлчаш. Схемадаги контактларни зичлиги назорат қилиб турилади. Трансформаторни иккиламчи чулғамини занжирлари узилганда юқори кучланиш пайдо бўлади. Ток трансформаторини схемада қатнашмаятган чулғамини қисқа туташтириб қўйилади.


Жадвал 2. Трансформация коэффициентини топиш.


I1,A
15
20
30
I2,A
Расм-3 схемаси йиғилади, у ерда: ЛАТР-тажриба трансформатори; ТТ-синалаятган трансформатор; ВТ-ёрдамчи трансформатор.


Р асм 3. Трансформация коэффициентини ўлчаш учун схема.


12 В томон синалаятган трансформаторни юқори томонига уланади. А1-амперметр (0-5 А); А2-амперметр (0-50 А).
Трансформаторни олинган трансформация коэффициенти уч ўлчовни ўрта қийматига тенг бўлади. Ток трансформаторини иккиламчи токи стандарт бўйича 5 ампер ёки 1 амперга тенг:
Ктт  ,
бу ерда I1-ток трансформаторини бирламчи токи;
I2-ток трансформаторини иккиламчи токи.
Эслатма. Ишлаб чиқариш шароитларда юқоридаги синовларга қўшимча иккиламчи чулғамларни изоляциясини ва трансформаторни бош изоляциясини юқори кучланишда синалади ва мой тўлдирилган бакелит киришлар учун бирламчи чулғамларни киришларини диэлектрик исрофлари ўлчанади. Диэлектрик исрофлар Шеринг кўпригида ўлчанади.
Тажриба техника ҳавфсизлиги қоидаларини бажариб ўтказилади.

Назорат саволлари




Ток трансформаторларини вазифаси?
Ток трансформаторларини ток ва бурчак хатоликлари нимадан келиб чиқади?
Ток трансформаторларини қандай аниқлик синфлари мавжуд?
Нима учун ишлаб турган ток трансформаторини иккиламчи чулғамини узиш мумкин эмас?
Ток трансформаторларини синашда қандай тажрибалар ўтказилади?

Адабиётлар




Электрическая часть электрических станций. Под. ред. Усова С.В.-Л.: Энергия, 1977-с. 330-341.
Электрическая часть станций и подстанций. Под. ред. Васильева А.А. М.: Энергия, 1980-с. 227-241.
Руцкий А.И. Электрические станции и подстанции.-Минск.: ВШ, 1974-с. 248-269.
Download 35.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling