Щзгармас ток машиналари


Фаза ротори асинхрон моторнинг тезлигини реостат ёрдамида ростлаш


Download 4.44 Mb.
bet110/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Фаза ротори асинхрон моторнинг тезлигини реостат ёрдамида ростлаш.

Фаза роторли асинхрон моторнинг тезлигини ростлаш мақсадида қисқа туташган роторли асинхрон моторни тезлигини ростлаш усулларини қўллаш мум-кин. Лекин фаза роторли асинхрон машиналарда контакт халқалари ёрдамида ротор чўлғамининг параметрларини ўзгартириш мумкин бўлганилиги учун уларнинг тезлигини роторнинг параметрларини ўзгартириб ростлаш хам мумкин. Юқоридагиларга асосан бундай асинхрон двигателнинг тезлигини қуйидаги асосий усуллар ёрдамида ўзгартириш мумкин: 1. Ротор чулғамига қўшимча қаршилик улаб. 2. Ротор чульамига қўшимча э.ю.к. киритиб. Фаза роторли асинхрон моторнинг тезлигини ротор чўлғамига қўшимча қаршилик ёки реостат улаб ростлаш.


Ротор занжирининг актив қаршилиги катталашганда моторнинг механик характеристикаси ўзгаради, характеристика анча юмшоқлашади, сирпаниш ҳам ортади: Асинхрон моторнинг валидаги момент Мст=const бўлганда унинг ишчи сирпаниши s sm га пропортционал бўлади, шунингдек роторнинг актив қаршилигига ҳам пропорционал бўлади. Шунинг учун rқ=o ва rқ o холларга мос келувчи s ва s` лар қуйидаги нисбатдан аниқланади.
(21.3)
Бунда rқ нинг қиймати
(21.4)
Бу усул қўлланганда қувват исрофлари ортади шунинг учун бу усулда сарфлар кўпаяди. Ротор чўлғамига қаршилик уланганда моторнинг механик характеристикаларини кўриниши ўзгаради.
Реостат ёрдамида тезликни ростлаш асосан қисқа муддатли ва қайтарилувчан қисқа муддатли режимда (асинхрон моторларни монтаж қилишда, созлашда, кран қурилмаларида ва хоказо) ишлайдиган фаза роторли асинхрон моторларни тезлигини ростлаш мақсадида қўлланади.


Фаза роторли асинхрон моторни тезлигини ротор
чўлғамига э.ю.к. киритиб ростлаш

Фаза роторли асинхрон моторнинг тезлигини шунингдек ротор чўлғамига қўшимча э.ю.к. киритиб ҳам ростлаш мумкин. Бунда асинхрон моторнинг ф.и.к. ўзгармайди, лекин бу усул ёрдамида моторнинг тезлигини синхрон тезликдан юқори ва кичик тезликларга силлиқ ўзгартириш мумкин. Бу усулни асинхрон моторнинг ўзгармас ток билан биргаликдаги каскади схемасида амалга ошириш мумкин.


Асинхрон моторнинг тезлигини сирпанишни орттириб ростланганда моторнинг иккиламчи занжирида анча катта сирпаниш электр қувват ажралиб чиқади:
Ps=sPэм
Бу қувватнининг катта қисми реостатда сарфланади. Шунинг учун бу қувватдан унумли фойдаланиб қурилманинг фойдали иш коэффициентини орттириш имконияти мавжуд бўлади. Буни амалга ошириш учун роторнинг контакт ҳалқаларига реостатни ўрнига ёрдамчи электр машина улаш мумкин. Бу машина мотор режимида ишлаб, унинг ҳалқаларида маълум кучланишни ҳосил қилиб, тезлиги ростланаётган асинхрон моторга таъсир кўрсатади. Ёрдамчи машинанинг валида


(21.5)
Бу I2 ток асинхрон моторнинг валида қўйилган Мст моментга тенг электромагнит майдонни ҳосил қилади. Агар ротор чўлғамига асосий эюк Еs га тенг бўлган қўшимча эюк Е қ киритилса
(21.6)
Иккиламчи чўлғамдаги I2 ток ва момент даставвал камаяди. Моментнинг камайиши сирпанишни ортишига бу эса I2 ва М ни ортишига сабаб бўлади. М=М бўлгандагина бу жараён тўхтайди. Бундан кўриниб турибтики Еқ нинг катталигини ўзгартириб s ни ва моторнинг тезлигини ростлаш мумкин. Агар ротор халқаларга Е2s ­ни йўналиши билан мос йўналган Еқ киритилса,
(21.7)
Қўшимча эюк киритилгандан сўнг даставвал ток I2 ва момент М ортиб моторнинг тезлиги ортади ва сирпаниш s камаяди. Қўшимча эюк ни етарлича қийматларида сирпаниш s нулгача камаяди. Агар I2 фақат Еқ таъсирида ҳосил бўлган бўлса, у ҳосил қилган момент таъсирида моторнинг тезлиги синхрон тезликдан ортиб кетади. Шундай қилиб, қўшимча эюк Ек нинг катталигини ва йўналишини ўзгартириб моторнинг тезлигини синхрон тезликдан кичик ва катта қийматларга ростлаш мумкин.
Фаза роторли асинхрон моторнинг тезлигини унинг ўзгармас ток машинаси
билан каскад схемада улаб ростлаш мумкин. Бундай каскад схемаларни икки хилда улаш мумкин. Электромеханик каскад баъзи холларда ўзгармас қувват P-const каскади деб аталадиган ва ўзгармас момент М=const каскад қилиб улаш мумкин.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling