Щзгармас ток машиналари


Яхлит роторли асинхрон машиналар


Download 4.44 Mb.
bet112/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Яхлит роторли асинхрон машиналар

Яхлит роторли асинхрон машиналарнинг роторларини магнит ўзаклари яхлит пўлатдан пазсиз қилиб тайёрланиши мумкин. Бу машина ротор чўлғамининг вазифасини роторнинг яхлит магнит ўзаги бажаради. Айланаётган магнит майдон яхлит магнит ўзакда токларни индукциялайди. Машинанинг магнит ўзаги мустахкам бўлганлиги сабабли бундай махсус машиналарнинг роторлари 10000100000 айл/мин тезликлар билан ишлашга тайёрланади.


Бу машиналар махсус характерга эга бўлган қурилмаларда масалан, новигация қурилмаларида қўлланилади. Яхли роторли асинхрон машиналарда юза эффекти кучли бўлганлиги сабабли валида катта ишга тушириш моменти ҳосил бўлади.
Чизиқли асинхрон машиналар асосан қайтувчи-илгарилама харакат ҳосил қилиш мақсадида қўлланади.


Расм – Суюқ металлар учун индукцион насоснинг тузилиши

f 1


P1


PMX
Д АМ

n


P2
f2
Расм- Асинхрон частота ўзгартиргичнинг схемаси

Нормал асинхрон машинанинг статор ва роторини кесиб доска текислигида чизиқли асинхрон машина ёйиб тайёрланади. Бунда илгарилама–қайтувчи харакатни ҳосил қилиш учун статор чўлғамлари манбага уланиб ва ажратиб турилади. Чизиқли асинхрон машиналарнинг конструкциялари қисқа туташган роторли асинхрон машинанинг конструкциясига ўхшаш бўлиб, магнит ўзаклари электротехник пўлат пластинкаларидан йиғилади, роторнинг чўлғами стержен кўринишда тайёрланади.


Асинхрон машиналар суюқ металлар учун магнитгидродинамик насос сифатида қўлланишлари ҳам Расм-А мумкин.
Чизиқли индукцион насослар текис ва цилиндр кўринишларда тайёрланиши мумкин. Текис насослар магнит ўзак 1 ва кўп фазали статор чўлғами 2 ва иккита текис индукторлар орасида жойлашган тўғри бурчакли канал 3 дан иборат. Суюқ металнинг хусусиятига боғлиқ холда каналнинг деворлари металдан ёки керамикадан тайёрланиши мумкин. Индукторларнинг магнит оқимлари суюқ металда уюрма токларни ҳосил қилади. Бу токларнинг магнит оқим билан таъсири натижасида суюқ метал магнит оқим харакатланаётган томонга оқа бошлайди. Бундай насослар илмий тадқиқот институтларида, транспорт ва корхоналарда қўлланиб келинмоқда.
Ротори айлантирувчи моторга уланган фаза роторли асинхрон машина асинхрон частота ўзгартиргич режимида қўлланилиши мумкин. Фаза роторли асинхрон машина бирорта чўлғами f1 частотали кучланиш манбаига уланиб, ротор чўлғами истеъмолчига частотаси f2=sf1, бўлган кучланишни бериши мумкин.
Истеъмолчига узатилаётган кучланишнинг частотасини ўзгартириш учун асинхрон машинанинг тезлигини бирламчи двигател ёрдамида ўзгартирилади.
Асинхрон частота ўзгартиргичлар асосан енгил саноат корхоналарида кенг қўлланилади.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling