Щзгармас ток машиналари


Чўлғамлари юлдуз-юлдуз (y/y) схемада уланган трансформаторларда магнитланиш жараёни


Download 4.44 Mb.
bet11/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Чўлғамлари юлдуз-юлдуз (y/y) схемада уланган трансформаторларда магнитланиш жараёни


Юқорида кўриб ўтганимиздан бизга маoлумки, чўлғамлари Y/Y схемада уланган трансформаторларнинг бирламчи ва иккиламчи чўлғамларидаги магнитловчи токларнинг таркибида учга каррали (=3,9,15...) гармоникалар мавжуд бўла олмайди, лекин фаза чўлғамларида хосил бўлган магнит оқим таркибида асосий Ф1 магнит оқим билан бирга учинчи гармониканинг магнит оқими Ф3 хам мавжуд бўлади. Демак, чўлғамлари Y/Y схемада уланган трансформаторларнинг магнит оқимининг таркибида магнит системанинг устунларида фаза бўйича бир хил йўналган учинчи гармоникани магнит оқимлари Ф3 мавжуд бўлар экан. Магнит оқимининг учинчи гармоникаси магнит ўзак орқали ўта олмасдан бир тўсиндан иккинчисига трансформатор мойи ёки хаво орқали, шунингдек бак ва бошқа конструктив элементлар орқали оқиб ўтиши мумкин. Шунинг учун фаза электр юритувчи куч ва кучланишлари носинусоидал бўлади, уларнинг таркибида Е3 мавжуд бўлади, лекин тармоқ кучланишлари синусоидал бўлади. Агар Ф3 асосий оқимнинг 10 % ни ташкил этса, Е3 эса 30 % ни ташкил этади, чунки Ф3 уч марта катта частотада ўзгаради. Шундай қилиб, чўлғамлари Y/Y схемада уланган уч фазали трансформаторларнинг фаза кучланишлари синусоидал кўринишда бўлмайди, уч устунли чўлғамлари Y/Y схемада уланган трансформаторларда уюрма токлар таoсирида қувват исрофлари ортиб кетади.


Агар 0 симдан ёки сим ўрнига қаршиликдан фойдаланилса бундай хол юз бермаслиги мумкин. Шунинг учун юқори кучланишли трансформаторларнинг чўлғамлари Y/Y схемада уланмайди, агарда ишлаб чиқариш корхонасининг эхтиёжига кўра шундай схемада уланиш талаб қилинса, у холда трансформаторнинг устунларига учинчи гармоника токига хисобланган учинчи чўлғам ўрнатилади.


Трансформаторларнинг магнит занжирини хисоблаш


Трансформаторнинг магнит занжирини унинг магнитловчи токини ва магнит занжиридаги қувватнинг исрофларини аниқлаш мақсадида хисобланади. Магнитловчи токнинг реактив ташкил этувчисини икки усулда хисоблаш мумкин.


Биринчи усулда трансформаторнинг магнит занжири ўртача магнит куч чизиьи бўйича алохида устун, тўсин ва хаво бўшлиьи каби бўлакларга бўлиниб, бу бўлакларнинг ихтиёрий кўндаланг кесимларида магнит индукция Ву, Вт, В лар ўзгармас деб хисобланади.






Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling