комплекс кўриниши
Бизга маoлумки, куч трансформаторлари ва махсус трансформаторлар синусоидал ўзгарувчан ток ва кучланишда ишлайди. Шунинг учун трансформаторларнинг кучланиш тенгламаларини дифференциал кўринишидан кўра ток ва кучланишнинг таoсир этаётган қийматлари учун, кучланишлар тенгламаларини комплекс формада ифодалаш қулайроқ. Бунинг учун трансформаторнинг дифференциал кўринишдаги кучланишлар тенгламасига қуйидаги белгилашларни киритамиз:
i1= 1e jt U1= e jt (4-2)
i2= 2e jt U2= e jt
Кучланиш тенгламасини комплекс кўринишида ифодалаш учун юқоридаги (4-1) тенгламага (4-2) белгилашларини қуйиб, дифференциал-лаб, га бўлиб, қуйидаги тенгламалар системасига эга бўламиз.
(4-3)
бу ерда X11= L11; X22= L22; X12=M - лар трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чўлғамларининг ўзиндукция ва ўзаро индукция индуктив қаршиликларини ифодалайди.
Юқоридаги тенгламалар системаси симметрик юкламага уланган трансформаторларда бўлиб ўтадиган электромагнит жараёнларни тўла ифодалайди. Трансформаторнинг кучланишлар тенгламалари системаси фақат магнит ўзакдаги қувват исрофларини хисобга олмайди, бу исрофларни хисобга олган холда тенгламалар системасини ёзиш, алохида масалани ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |